Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қўшиб, куч билан бошқа миллат ва халқларга ўз нуфузини ўтказишга уринди. Нуфузини сақлаб қолиш учун мустамлака қилиб олган диёрларда ҳарбий базалар қуришга уринди. Англия эса малайлар тайёрлашга, инглиз разведкасига ёлланган шахсларга, малай ҳокимларга ва шубҳали савдо битимларига таянди. Молиявий аҳволи заифлашгани туфайли унинг қарзларга таяниши сусайди. Гарчи Кипр каби мустамлакаларида ёки уларга яқин жойларда ҳамон ҳимоячи ҳарбий базалар қуришга зеб бераётган бўлса-да, халқаро нуфузи заифлашгани сабабли ҳарбий базаларга таяниши ҳам заифлашди. Шулардан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, услубларнинг ўзгариб туриши мустамлакачиликнинг бир белгисидир.


Энди мустамлакачилик хусусидаги, уни тариқат сифатида мафкура сифатидаги капитализмга боғлаш ёки боғламаслик эътибори билан юз бераётган турлича қарашларга тўхталамиз. Қарашлар шу боғлашнинг кучлилиги ва кучсизлигига қараб турланяпти. Боғлаш кучли бўлса, асосий эътибор капитализмни ёйишга қаратилиб, мустамлакачилик шунга хизмат қилувчи бир тариқат бўлиб қоляпти, холос. Боғлаш кучсиз бўлганда эса асосий эътибор мустамлакачиликка қаратилиб, капитализмни ёйиш иккинчи даражали иш бўлиб қоляпти. Мустамлакачиликнинг ўзи деярли ғояга айланяпти. Боғлашнинг кучли ёки кучсиз бўлиши мустамлака қилиниши кўзланган давлатларнинг ҳазорати бор-йўқлигига қараб бўлади. Ҳазорати бўлса, унга зўрлик қилиш, бойликларини тортиб олиш осон бўлиши учун унга бузуқ капиталистик ҳазоратни олиб кириш керак бўлади. Бордию ҳазорати бўлмаса, бу ишнинг ҳожати йўқ, яъни шундай ҳам мустамлакачиликни амалга ошириш мумкин. Бу ҳолат Ғарб давлатларининг Африкани мустамлака қилишдаги курашларида яққол кўзга ташланади. У ерда капитализм мафкурасини ёйиш бировнинг хаёлига ҳам келмади. Негаки Уганда ва Руандадаги ички уруш йиллаб давом этди. Юз минглаб одамлар қурбон бўлди. Шунингдек, Заир (демократик Конго) ҳодисаларида ҳам Европа билан Американинг нуфуз талашишларию очкўзликларидан бошқа нарсани кўрмаймиз. Британия ва унинг Европадаги иттифоқдошлари ҳамда Америка Африкадаги моддий манфаатларга кўз олайтиришдан бошқа нарсани билмадилар. Шу билан у ердаги мустамлакачилик тариқатдан кўра кўпроқ ғояга ўхшаб қолди. Ислом олами, Яқин шарқ, Шимолий Африка, Ўрта Осиё ва унинг жануби-шарқидаги ҳодисалар эса бунинг аксини кўрсатади. Мустамлакачи давлатлар ва уларнинг бошидаги Америка бу диёрларга сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий зуғум ўтказиш ҳамда моддий бойликларини тортиб олиш учун кўп жиҳатдан капитализмни ёйишга ҳаракат қилди. «Аёл эркинлиги», «Аёлга имкон бериш» каби анжуманлар, Американинг Яқин шарқ учун тузган лойиҳаси, «Сақофатларни қайта тиклаш» номи остида сақофий назоратни йўлга қўйиши, динлараро суҳбатлар, ўзаро ҳазорат алмашишлар, мусулмонларни исломий ҳазорат ва сақофат билан боғловчи риштани узиш учун таълим тизимини ўзгартиришлар шулар жумласидандир. Шундай қилиб, вақт ўтиши билан капитализм тариқати ривожланиб борди. Лекин барибир мустамлакачилик, тариқат бўлиб қолиши ёки ғояга айланишидан қатъий назар, капитализмнинг асосий рукнидир.

 

7-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147