Бироқ, халқаро вазиятда Италия иши ва Германия иши пайдо бўлиб, Британия ва Франциянинг мавқеига таҳдид солувчи куч сифатида майдонга келди. Рим-Берлин меҳвари вужудга келди. Британиянинг Американи узлатидан чиқариши шарт бўлиб қолди, уни Шарқ нефтига қизиқтирди, нефт битимлари тузилди. Бироқ, Америка нефт қидириш ишларини бошлар экан, унинг ширкатлари Шарқ нефтининг нималигини билиб қолишди. У фақат иқтисодий фойдага нисбатангина эмас, Америка борлиғининг ўзи учун ҳам анча қийматга эга эди. Шунинг учун нефт конлари ва имтиёзларини инглиз ширкатларидан тортиб олишга киришди. Улардан устун бўла бошлади. Натижада Англия ва Америка ширкатлари ўртасида рақобат юзага келди. Америка ширкатларининг Шарққа чиқиши билан Америка узлатидан чиқди. Кейин Иккинчи жаҳон уруши бўлди ва Америка мустамлакачиликда биринчи давлат мақомига кўтарилди. Англия, Франция ва Голландия эса тушиб кетишди. Голландия ожизлиги туфайли тамом бўлди. Англия ҳам Шарқдаги айрим нуфузини, Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги айрим нуфузини, майда давлатлардаги айрим нуфузини бой бериб, халқаро миқёсдаги мавқеи тубанлашгандан-тубанлашиб кетди. Америка уни бутун дунёдаги нуфузидан маҳрум этиш учун таъқиб қилишда давом этди. Франция бўлса Узоқ Шарқ ва Африкадаги мустамлакаларидан жудо бўлгач, заифлашиб қолди. Де Голл уни тиклашга, халқаро нуфузини қайтаришга уриниб кўрди, бироқ уни худди аввал бўлганидек, халқаро майдонга олиб чиқолмади, у бор-йўғи йирик давлат деган номини сақлаб қолди, холос.
33-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|