Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлган. У билан Германия рақобатлашиб, Иккинчи жаҳон урушига қадар биринчиликни олиб қўйишига оз қолган. Урушда Америка ҳам иштирок этиб, у Американинг халқаро сиёсат ва халқаро майдонда биринчи давлатга айланиши билан якун топган. Негаки у халқаро сиёсатни ўз томонига оғдира олган. Халқаро вазиятни назорат қилиб турган. Сиёсий ишлар унинг истагига қараб ижро этилган. Шунга қарамай, ўша пайтдаги Совет иттифоқи, Британия ва Франция у билан рақобатлашишга уриниб кўрганлар. Дунё сиёсатига қайсидир даражада таъсир ҳам кўрсатганлар. Совет иттифоқи кучли таъсир кўрсатган бўлса, Британиянинг таъсири заиф бўлган.
Совет иттифоқининг Америка тарафига ўтиб, у билан шерик ва иттифоқдош бўлиши муваффақиятли чиқди. Англия ортга чекинди, тубанлашгандан-тубанлашиб бораверди ва ниҳоят ҳозирги аҳволига келиб қолди. Тафсилотга киришадиган бўлсак, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Англия уруш зарбасидан ўзини ўнглай бошлади. Сўнг Американи жойидан силжитишга киришди. Америкага таъсир ўтказиш учун ҳар хил сиёсий ишлар қилди. Корея урушида номигагина қатнашди. Американинг урушга оид хабарларини Хитойга етказиб турди. Корея урушининг ҳақиқий иштирокчиси Хитой эди. Англия ўзининг ифлосона махфий йўллари билан Корея урушида Американинг халқаро майдондаги позициясига таъсир кўрсата олди, ўрнидан қўзғатди. Ҳинди-Хитой масаласи бўйича ўтказилган Женева анжуманида Шарқий лагер томонида туриб, унинг фойдасига қарорлар чиқартирди. Бунинг устига Американинг разведкага оид ва ҳарбий хабарларини Россияга етказиб турди. «U-2» самолёти ҳақида Россияга хабар берди. Натижада у уриб туширилди. Париж анжуманида Британия бош вазири Макмиллан Эйзенхауэрга қарши Хрушчёв тарафига ўтиб олди. Қўшма штатлар президенти сифатидаги Эйзенхауэрни таҳқирлашга уринди. Оқибатда анжуман барбод бўлиб, Америка позицияси заифлашди. Шундай қилиб, Америкага зарба бериш учун кўп ишлар қилди. Унинг эгаллаган позициясига таъсир кўрсатмоқчи бўлди. Бироқ, Америка буларнинг ҳаммасини сезиб турарди. Кейин Хрушчёв Венада Кеннеди билан учрашди. Ўшандан бошлаб Англия ўзининг Америкага нисбатан ҳужумкор позициясини ўзини-ўзи мудофаалаш позициясига алмаштирди. Негаки Россия (Совет иттифоқи) Америка билан биргаликда Англияни дунёдан суриб чиқара бошлаган эди.
18-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|