Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

табиий нарсага, сиёсатчиларнинг кундалик нонига айлантиришлари лозим. Зеро, улар зиммасига юклатилган буюк топшириқ ва асл вазифа Исломий даъватни оламга олиб чиқиш, одамларга ҳидоятни етказишдир. Сиёсатчи бўлмасдан туриб, оламга муайян нуқтаи назардан қарамасдан туриб, мукаммал сиёсий онгга эга бўлмасдан туриб бу ишнинг уддасидан чиқиб бўлмайди.


Сиёсий онг уларга оғирлик қилиб қолмаслиги, уни заковатлилару зиёлиларгина ўзлаштира оладиган катта нарса деб ўйлаб қолмасликлари учун сиёсий онг уларга ўта содда қилиб ҳамма, ҳатто авом ҳам уни эгаллаши мумкин қилиб тушунтирилмоғи лозим. Зеро, сиёсий онг Исломнинг ҳаммасини ёки дунёга қараш учун керак бўладиган хос нуқтаи назарнинг ҳаммасини билиш, дегани эмас. У бор-йўғи билимнинг - оз ёки кўп бўлишидан қатъий назар, оламга бир назар ташлаш ва шу назар ташлашнинг муайян бир нуқтаи назардан келиб чиқмоғидир. Демак, биргина сиёсий иш бўлса-да, оламга маълум нуқтаи назардан қаралса, шунинг ўзи сиёсий онгга, сиёсий онгни ифодалашга етарлидир.


Тўғри, сиёсий онг олам ҳақидаги, сиёсий ҳодисалар ҳақидаги, муайян нуқтаи назар ҳақидаги билимларга қараб кучли ва кучсиз бўлади. Бироқ, уларнинг ҳаммаси сиёсий онгдир, ҳаммаси натижа беради, ҳаммаси сиёсий юзакиликни бартараф қилади. Шунга биноан, сиёсий онг сиёсатчилар ёки мутафаккирларгагина хос эмас, уларгагина хос бўлиши мумкин ҳам эмас. У - ҳамманики. Ҳамманики бўлиши шарт ҳам. Уни олиму уламолар қандай ўзлаштирса, авом ҳам ўшандай ўзлаштира олади. Яна ҳам тўғрироғи, бутун уммат уни ўзлаштириши шарт. Негаки уммат ҳақиқий эркакларни етиштириб чиқарувчи заминдир. Бу замин сиёсий онгни етиштириб чиқарадиган замин бўлиши шарт. Токи унда ҳақиқий эркаклар униб ўссин, токи ҳокимлар ҳисобга тортилсин, токи ҳақиқий эркакларнинг қадрига етилсин, токи ташқи хавф-хатарга онгли тарзда қарши турилсин!

 

146-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147