Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Малайя, Шимолий Борнео, Сингапур халқлари инглизларга қарши кўтарилишди. Бу қўзғолонлар натижасида Индонезия мустақилликка эришиб, Голландияни қувиб чиқарди. Шимолий Вpетнам кучли давлат деган ном олди. Англия Малайзия иттифоқини тузишга мажбур бўлди. Буларнинг ҳаммаси минтақага зўравонлик қилувчи мустамлакачиликдан озод бўлиш фикрининг самараларидир.


Америка ҳам, Британия ҳам буни яхши билишарди. Шунинг учун ҳар иккиси минтақадаги нуфузини қадимги мустамлакачилик суратида эмас, иқтисодий, сиёсий, сақофий муносабатлар, шунингдек, битимлар шаклида намоён этишга ҳаракат қилди. Токи у зоҳирда мустамлакачилик топшириқлари эмас, халқаро муносабатлар бўлиб кўринсин.


Узоқ Шарқ масаласи ҳақида яна икки мулоҳаза қолди:


1.    АҚШнинг Шимолий Корея атрофида иш қўзғаб, уни ядровий қуролсизлантиришга уриниши;


2.    Минтақада, хусусан Индонезия ва Малайзияда Исломнинг кенг тарқалаётгани.


Шимолий Корея мавзусини Америка Хитой ҳудудида кескин муаммони пайдо қилиш учун қўзғади. Американинг минтақада олиб бораётган мустаҳкам сиёсати Хитойни кучли давлатлар ёки кескин муаммолар билан ўраб қўйишдир. Токи у ўзи билан ўзи овора бўлиб, ташқарига интилмасин. Америка манфаатларига қарши нуфуз ва таъсир устида рақобатлашмасин. Агар Америка Хитой атрофида кучли давлатларни пайдо қилиш учун худди Вpетнамдек Кореяни қайтадан бирлаштира олиш имконини топа олганида, Ҳиндистонни Хитойга қарши қўйгани каби дарҳол ишга киришган бўларди.


Шунинг учун Американинг бу масалани ҳеч тинчитмаслик учун ҳаракат қилишда давом этавериши кутилмоқда. Фақат бир шарт билан: Муаммо фақат Америкагагина тегишли бўлмай, Хитойни ҳам банд этсин. Шунга кўра, Корея муаммосига минтақа давлатларини шерик қилишга ҳарис бўлди. Олтилик шаклидаги учрашувлар тузди. Улар: Америка, Шимолий Корея, Хитой, Россия, Япония ва Жанубий Кореялардир.


Хитойнинг ичкариси ёки ҳудудида кескин муаммоларни келтириб чиқариш Америка сиёсатининг барқарор йўналишидир. Бу иш учун қулай фурсат пойлайди. Гоҳида Ҳиндистон орқали, гоҳида ичкарида инсон ҳуқуқлари баҳонаси билан, гоҳида ҳудуддаги Корея билан об-ҳавони булутлатиш воситасида иш кўради. Хуллас, ҳар бир қулай фурсатни ўтказиб юбормай,

 

103-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147