Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ДУНЁ СИЁСАТИГА ТАЪСИР ЎТКАЗИШ ЙЎЛИ
Шахсларнинг дунё сиёсатига, ҳатто партияларнинг давлатлар йўналишига таъсир кўрсатишига йўл бўлсин, ахир бу йўналиш бир неча аср давом этиб, томир отиб келди-ку, дейилиши мумкин. Бунга жавоб шуки, шахслар ёки партиялар сиёсий ишларни кузатиб, халқаро сиёсатни тушуниб борар эканлар, бундан ақлий фойдаю фикрий хилма-хилликни, ўрганишу маълумот кўпайтиришни эмас, дунёни бошқаришни, унга таъсир ўтказишни кўзласинлар. Бир сўз билан айтганда, сиёсатчи бўлишни мақсад қилсинлар. Сиёсатчи ақллиларнинг ақллироғи бўлганда ҳам ақлий фойдани кўзламасин, мутафаккирларнинг мутафаккири бўлганда ҳам фикрий хилма-хилликка мойил бўлмасин. У ақлли ёки мутафаккир бўлгани учун эмас, сиёсатчи эканидан келиб чиқиб сиёсатни ўргансин, халқаро позиция ва халқаро вазиятни тушунсин, халқаро сиёсатни кузатиб борсин. Дунёни бошқариш учун, бошқачароқ қилиб айтганда, халқаро сиёсатга таъсир ўтказиш учун ҳаракат қилсин. Бу бир томондан. Иккинчи томондан у ҳаракат қилар экан, ўзини ёлғиз эмас, умматнинг бир бўлаги деб, давлат ичидаги жон, деб тасаввур қилади. Гарчи у давлат сиёсатини маъқуллайдиган ёки ижро этадиган кишилар жумласидан бўлмаса ҳам, лекин маъқуллашга ёки ижро этишга интиладиган кишилардан бўлади ёки маъқуллаётган ва ижро қилаётганларни муҳосаба қилади. Шу билан ҳатто маъқуллаш ёки ижро этиш салоҳиятларига эга бўлмаган якка шахс бўлса ҳам халқаро миқёсда таъсир ўтказа олади. Негаки ўзига ўхшаганлардан таркиб топувчи давлат ўшалар орқали таъсир кўрсатади. Тўғрироғи, у ва у кабилар ўз давлатини халқаро сиёсатга ва халқаро позицияга таъсир ўтказадиган мақомга олиб чиқиш учун ҳаракат қиладилар. Сиёсий тушунчалар самараларидан нима мақсад кўзланишини мана шундан билиб олса бўлади. Кўзланган мақсад эса, дунёда юз бераётган сиёсий ишларни идрок қилувчи сиёсий онгли шахсларни етиштириб чиқариш орқали давлатни халқаро сиёсатга ва халқаро аҳволга таъсир ўтказа олиш мақомига олиб чиқишдир. Шунга кўра, халқаро сиёсат ва халқаро позицияга таъсир ўтказишнинг илк қадами сиёсий тушунчаларни сайқаллашдир. Бу иморатнинг илк ғишти шахсларни сиёсий ишларни кузатиб боришга, халқаро сиёсатни тушунишга ундашдир. Лўнда қилиб айтганда, дунё сиёсатидаги сиёсатчиларни етиштириб чиқаришдир. Шундай қилинса, давлатнинг халқаро сиёсати ва халқаро позицияга таъсир
139-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|