Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Россия (иттифоқ) флоти Англия томонидан таҳдидга учрай бошлаганди. Негаки Англия ўз кучларини Ўрта ер денгизида тўплаётган эди. (Исроил) Мисрга ҳужум қилиб қолиши ҳам мумкин эди. Натижада Совет иттифоқи коммунизмни ҳимоя қилиш баҳонаси билан аралашишга мажбур бўларди. Ана шунда Англия Совет иттифоқига зарба бериш учун қўлга қурол олиш имкониятига эга бўларди. Шунга кўра, уруш учун ҳозирлик кўриш, ёрдамчи кучларни тайёрлаш керак эди.
Уруш ҳолатида Совет иттифоқидан ёрдамчи кучларни Гибралтар орқали олиб келиш, йўл узоқлигидан ташқари, имконсиз иш ҳам эди. Шунинг учун Ўрта ер денгизининг Мисрга яқин жойида дарча очиш керак бўлди. Шу мақсадда Совет иттифоқи 2 миллион аскар, 3 минг самолёт ва ядровий қуролларни Марказий Европага йиғди. Варшава иттифоқчиларини урушда иштирок этишга ҳозирлади. Иттифоқ Англияга хавф солиш учун катта миқдордаги куч билан Европанинг ўртасида жойлашган Чехословакияга очиқдан-очиқ кириб борди. Бундан мақсад, агар Совет иттифоқи билан Англия ўртасида уруш чиққудай бўлса, Югославия билан Албанияни ёриб ўтиб, Ўрта ер денгизига чиқиш эди. Чехословакияга кириш коммунистик давлатни муҳофаза қилиш баҳонаси билан бўлса, ундан мақсад Англияга таҳдид солиш, урушга ҳозирлик кўриш, Варшава иттифоқини жангга шайлаш бўлган.


Сиёсий ишлар мана шу тарзда ўзаги билан боғланади, ўз шарт-шароитлари тарозисига қўйилади, ўтиб кетган эмас, айни рўй берган куннинг ўзидан келиб чиқиб тушинилади. Бир кун, ҳатто бир соатдаги ўзгаришлар, ривожланишлар ҳисобга олинади. Киши бир соат ҳам, бир неча дақиқа ҳам замондан орқада қолмасин, замон билан ёнма-ён юрсин. Ишларга охирги лаҳзадан келиб чиқиб баҳо берсин.


Жаҳоннинг йирик масалалари мана шулар. Халқаро сиёсатга таъсир кўрсатувчи йирик давлатлар - ана ўшалар. Сиёсий ишларни ўзаги билан боғлаш, ўз шарт-шароити тарозисига қўйиш, тез ўзгарувчи, ҳаракатланувчи ҳодисаларга рўй берган кундан, ҳатто соатдан келиб чиқиб баҳо беришнинг шаклу шамоили - мана шулар.

 

126-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147