Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Устига-устак Америка нефт қувурларини Иордания, Сурия, Ливан бўйлаб Ўрта ер денгизига олиб ўтишни режалаштирди. Англия унинг йўлига ғов бўлди. У минтақада илдиз отган эди. Ундаги ҳокимларга таъсирини ўтказа оларди. Негаки улар унинг малайлари эди. Америка минтақадаги вазиятни ўзгартиришнинг ягона йўли - Жанубий Америкада татбиқ қилинган сиёсатни қўллаш, деб билди. У йўл ҳарбий ҳокимлар тайёрлаб, инқилоб ясашдан иборат эди. Дастлабки ҳарбий инқилобни Сурияда Ҳусний Заим қилди ва Америкага нефт қувурларини ўтказиш имтиёзини берди. Қувурлар ўтказилиб, бу муаммо ҳал бўлди, лекин Англия Американинг минтақани мустамлака қилиб, ундан олиб қўймоқчи бўлаётганини сезиб қолиб, Америкага қаттиқ қарши тура бошлади. Фақат бу ишини сиёсий услублар, манёврлар, минтақа аҳолиси орқали амалга оширди.
Ҳусний Заимнинг инқилобидан, Англиянинг барча Америка лойиҳаларига қарши туриши кучайганидан, икки давлат ўртасидаги яширин кураш ярим ошкор курашга айланганидан кейин Американинг Яқин шарқдаги дипломатик вакиллари минтақада унинг ҳарбий ва иқтисодий манфаатларига таҳдид туғилди, деган фикрга келишди. Уларнинг қарашича, Америка сиёсатининг Британия сиёсати билан ёнма-ён қолиши худди Иккинчи жаҳон урушидан олдинги пайтдагидек, Американинг Англия қўлидаги қуролга айланиши, Англия унга бир тишлам луқмани бериб қўйиб, уни ўзига торпеда қилиб ишлатиши, минтақа ёлғиз Англия ҳукмронлигига ўтиб, Американинг ундаги барча бойликлардан маҳрум бўлиши маъносини англатарди. Шунга кўра, Вашингтон сиёсати йўналишига асосий ўзгартиришлар киритиш, уни қайта кўриб чиқиш, хатоларини тузатиш лозимлигига аниқ ишонч ҳосил қилдилар. Минтақа аҳолиси билан ҳамкорликни шу сиёсатни ривожлантириш ва такомиллаштириш учун асос қилиб олдилар. Бироқ ўзларига қарасалар, айни пайтда бир тўда муаммоларга дуч келиб қолибдилар. Ҳали олдинда (Исроил)ни барпо қилиш масаласи ҳам турибди. Бу ишнинг мусулмонларда қанчалар ғазаб ва нафратни қўзғатиши эса ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун жиддий ўйлаб кўриш ва минтақани инглиз базасидан Америка базасига айлантира бошлашдан олдин шу муаммоларни ҳал қилиб олмоқчи бўлишди. Мавзуни ўрганиб чиқиш учун анжуман чақиришди. Биринчи анжуман 1950 йилнинг ноябрида Истанбулда бўлиб ўтди.
85-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|