Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

1.    Ўзи билан араб оламига алоқадор барча масалаларда Британия сиёсатидан ажралиб чиқиш;


2.    Арабларнинг миллий талабларини қўллаб-қувватлашни Яқин шарқдаги Америка сиёсатига асос қилиб олиш;


3.    Мисрни Британияга қўяётган талаблари хусусида қўллаб-қувватлаш. Ироқда ҳам худди шундай ҳаракатни кучайтириш;


4.    (Исроил) учун дипломатик ва иқтисодий ғалабаларда давом этаверишини бас қилиб, БМТни Фаластинни икки - араб ва яҳудий давлатларига ажратиш хусусидаги режани амалга оширишга ундаш ҳамда Хавфсизлик кенгашининг араб қочоқлари масаласини уларни ўз диёрларига қайтариш, қайтишни истамаганларга эса товон тўлаш асосида ҳал қилишга тааллуқли қарорларини бажариш.


Хусусан Мисрга оид тавсия беришди, деган гап ҳам бор. У Американинг Мисрни Британиядан тортиб олиши, Британияни ундан чиқариб юбориши ва унда бутун минтақа етакчилигини бошқарадиган кучли ҳокимиятни ўрнатиш заруратидир. Зеро, тарихдан маълумки, Миср Яқин шарқ минтақасининг дарвозаси бўлган.
Бу қарорлар АҚШ ҳукумати аппаратига олиб чиқилди. У пайтда Америкадаги ҳокимиятни демократлар партияси бошқарарди. Бу партия одатда инглизлар билан яхши муомала қилишга мойил эди. Президент Трумэн икки омил кўмагида ҳокимият тепасига келганди. Биринчиси - яҳудий нуфузи бўлса, иккинчиси - Американинг айрим доираларидаги Британия нуфузи эди. Трумэн Британия манфаати учун ҳам, яҳудийлар манфаати учун ҳам бир неча мажбуриятларни ўз зиммасига олганди. Шунинг учун бу қарорларга дипломатлар кутганидек эътибор берилмади. Эйзенхауэр даврига келиб улар аҳамият касб этди.


Нима бўлганда ҳам, Америка сиёсати мазкур дипломатлар анжуманидан кейин Яқин шарқда фаолият олиб борди. Америка араб давлатлари билан (Исроил) ўртасида сулҳ тузиш ҳамда Англияни Иордания ва Ироқдан чиқариб юбориш учун дадил қадамлар ташлади. Америка дипломатияси подшоҳ Абдуллоҳ билан алоқа ўрнатиб, бир битим хусусида музокара олиб борди. Битимнинг қисқача мазмуни подшоҳ Абдуллоҳнинг Англияни тарк этиб, Америка билан ҳамкорлик қилишидан иборат эди. (Исроил) билан сулҳ тузиши эвазига Ироқ ва Ҳижозни ўзига қўшиб олиб, бу уч бой давлатдан битта давлат тузиш, кейин унга Сурия ва Ливанни ҳам қўшиши учун Америка ёрдам қўлини чўзади. Яна Америка мана шу янгича иқтисодли давлатни тиклаши учун унга

 

87-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147