Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қолишди. Алқисса, Яқин шарқ минтақаси ҳар лаҳзада портлаши мумкин бўлган минтақа ҳисобланади. Унда ҳақиқий Исломий давлат туғилиши ҳақиқатга яқинроқ. Бу иш учун унда етарли иқтидор мавжуд. Аломатлари ҳам ёрқин суратда намоён бўлиб турибди.
3. Узоқ Шарқ масаласи
Узоқ Шарқдаги ҳолат Яқин шарқ масаласидан фарқ қилади. Тўғри, у ҳам стратегик масала, мустамлакачилик масаласи. Бироқ, ундаги вазият тамоман бошқа. Агар ҳозирги замонда Ҳиндистон ярим оролининг ўзи бир масалани ташкил қилиши мумкин, деб эътибор қиладиган бўлсак, Узоқ Шарқда бешта халқ қолади. Улар: Хитой, Япония, Корея, Ҳинди-Хитой ва Индонезия халқлари. Ҳар бир халқнинг ўз муаммоси бор. Яқин шарқ муаммоларининг тафсилотига киришишдан аввал унга умумий таъриф берамиз. Бу масала стратегик жиҳатидан АҚШ ва Россия учун муҳим ҳисобланади. Тинч океани жиҳатидан АҚШ ҳудудида, деб эътибор қилинади. Унда Америкага хавф солиши мумкин бўлган икки буюк куч мавжуд. Улар - Хитой ва Япониядир. Бу икки куч Россияга ҳам хавф туғдириши мумкин. Шу жиҳатдан Узоқ Шарқ масаласи стратегик масала ҳисобланади. Шунинг учун Америка то Иккинчи жаҳон урушида Перл Харбор портида Япония томонидан зарбага учрагунига қадар Узоқ Шарқдан жой олишга, ўз кучига эга бўлишга ҳарис бўлиб келган. Шу зарбадан кейин эса Узоқ Шарқ унинг учун стратегик жиҳатдан муҳим минтақага айланди. Шунинг учун Американинг ҳарбий кемалари ва самолётлари бу минтақада эртаю кеч тинмай изғийдиган бўлди. Филиппин Иккинчи жаҳон урушидан олдинроқдан ҳозирга қадар Америка базаси ҳисобланади. Ўзини ундаги яширин хавфдан ҳимоялаш учун бу минтақага жуда катта эътибор беради. Россияни эса қўшни бўлгани учун АҚШга ўхшаб бу минтақадан океанлар ажратиб турмайди. У гарчи Хитой билан бўлган чегараларини мустаҳкамлаган бўлса-да, минтақага қарши ҳарбий эҳтиёт чораларини кўрмайди. Ҳар доим Япония билан дўстона муносабатда бўлишга уринади.
Мустамлакачилик жиҳати қадимда Англия, Франция, Голландия ва Португалия билан чекланган. Негаки Америка XIX асрдаги мустамлакачилик тўлқини кўтарилган пайтда гарчи Филиппинни эгаллаб, мустамлака ёки ярим мустамлака қилган бўлса-да, Янги оламдан ташқаридаги мустамлакачиликда иштирок этмади. Шунга кўра айтиш мумкинки, Узоқ Шарқни биринчи бўлиб мустамлака қилган давлатлар Англия, Франция ва
98-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|