эксплуататорлик ва савдогарлик табиати пайдо бўлди. Юртининг ҳажми кичик бўлгани туфайли, денгиз овчилари каби бошқалардан ёрдам сўрамай иложи йўқ эди. Денгиз овчилари камдан-кам якка ҳолда овга чиқадилар. Кейинчалик капиталистик мабдани қабул қилиб, манфаатдорлик унда томир отди. Шунинг учун ҳам кўрасизки, Англиянинг сиёсий ҳаёти юзага келгандан ҳозирга қадар ўзгалардан ёрдам сўраш ва ов учун хўрак тайёрлашга асосланиб келмоқда. Ўзи мустамлака қилган диёр бўладими, ундан ёрдам сўраётган давлат бўладими, фарқи йўқ. Хуллас, унинг барча сиёсати мустамлакачилик хусусидаги битимлар, уюшмалар, шерикчиликлар асосига қурилган. XIX асрда мустамлакачилик борасида бошқа давлатлар билан шерикчилик қиларди. Англиянинг ёнида туриб, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун айрим диёрларни мустамлака қилишга қаттиқ бел боғлади. Худди шу мақсадда, яъни минтақага хавф туғилгудек бўлса, ўзининг олдида туриб, хатарларга кўндаланг қилиш учун Биринчи жаҳон урушидан кейин Яқин шарққа Францияни киритишга ҳаракат қилди. Ўшанда «Англия охирги француз аскари қолгунига қадар жанг қилади», деган гаплар бўлганди.
64-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|