Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Аслида эса у бу саноат билан ўз оёғига ўзи болта урганди. Модомики, у ўз саноатини қайта кўриб чиқиб, таг-томири билан текислаб, қайтадан ҳарбий саноат асосига қурмас экан, ҳеч қачон оёққа туролмайди. Модомики, Америка ширкатлари, Америка маблағлари мамлакатдан чиқариб юборилмас экан, ҳеч қачон иқтисоди ривожланмайди. Демак, Американинг Германияга кўрсатган бу ёрдами сиёсий иш бўлиб, халқаро аҳамятга эга бўлган тузоқлардан ҳисобланади. Ҳа, у Германиянинг қўлидан тутиб қолиш ўрнига уни чоҳга итарди.
Яна бир мисол. Куба раҳбари Кастро коммунистик лагер билан боғланиб, Совет иттифоқидан ёрдам сўради, ҳолбуки Монро доктринаси барча давлатларга Америкага ҳужум қилиш ҳақида ўйлашни ҳам тақиқларди. Совет иттифоқи Кастрога қуролдан ёрдам бера бошлаганида Америка индамади. Ҳолбуки, бу иш халқаро урфда Америкага бевосита қурол билан дахл қилишдир. Американинг сукути қўрққанидан ёки Кубанинг бир неча қадамгина наридалигини билмаганидан эмас, Совет иттифоқини Янги олам сари судраш, унинг майдонини ўзи ҳимоя қила олмайдиган даражада кенгайтириш ва шу орқали унинг позициясини заифлаштириш, Американинг ўлжасига айлантириш учун ўйлаб топилган найрангдан иборат эди. Шунинг учун кўпгина сиёсатдонлар, ҳатто айрим рус сиёсатчилари ҳам Совет иттифоқининг Кубадаги ишини аҳмоқона иш деб билишди. Агар икки гигант ўртасидаги Вена иттифоқи бўлмаганида, Совет иттифоқининг Америкада қулоч ёйиши ўз бошига бало бўларди.
Америка безовталанди. Агар руслар ақлини йиғиштириб олиб, Кубага жойлаштирган ядровий ракеталарини олиб чиқиб кетишмаганида, уруш бошланиб кетишига бир баҳя қолганди, дейиш ноўрин. Негаки Кеннедининг Кубадаги ракеталар туфайли Россияга таҳдид қилиши ва Хрушчёвнинг уларни олиб чиқиб кетиши икки тараф келишиб олиб қилинган ясама операция эди. Зеро, Туркиядаги Америка ядровий базасини ва Кубадаги ядровий базани йўқ қилиш Хрушчёв билан Кеннеди ўртасидаги иттифоқлар жумласидандир. Америка Туркиядаги базасини бемалол йўқ қила оларди. Туркия бундан таъсирланмасди. Бу иш Туркия билан Америка ўртасида тушунмовчиликни юзага келтирмасди. Кубадаги ядровий базани Россиянинг хоҳиши билан йўқ қилиш эса Кубани мудофаа қилишдан бош тортиш дегани эди. Бу нарса барча коммунистик давлатларни, хусусан Кубани безовта қиларди. Россия билан Куба ўртасида тушунмовчиликни юзага келтирарди.
121-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|