Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Европа иттифоқи каби халқаро ташкилотлар билан боғланиш, тилни ривожлантириш, мозийдан мерос бўлиб қолган сақофат таъсири ана шулар жумласидандир».


Лекин Ведриннинг бу фикридан кўра аниқроқ бўлган нарса шуки, XXI аср бошларида ҳеч қайси давлат бас келолмаётган гигант давлат бўлмиш Америкадан кейин учта ҳақиқий йирик давлат турибди. Улар: Россия, Британия ва Франциядир. Уларнинг ортиданоқ Германия келяпти. Бу тўрт давлатнинг дунёнинг кўп жойларида халқаро миқёсдаги интилишлари бор. Улардан кейин Хитой турибди. У ўз иқлимида буюк давлатдир. Агар унинг халқаро интилишлари тор бўлмаганида, шу тўрт давлатнинг ҳаммаси билан ёки айримлари билан рақобатлашган бўларди. Япония эса иқтисодий жиҳатдан Америкадан кейинги иккинчи давлатдир. Шу билан давлатлар кучи қуйидагича тартибга солинса бўлади: Америка, Россия, Британия, Франция, Германия, Хитой ва Япония. Шу еттиликни буюк давлатлар дейиш мумкин. Ҳиндистон, Канада ва Италиялар эса шу еттиликдан кейинги ўринда турганларига ва улар билан қўшилиб, дунёдаги илғор ўнликни ташкил қилган бўлишларига қарамасдан, буюк давлатлар сирасига кирмайдилар.


XX аср ниҳояланиб, учинчи минг йиллик бошланиши билан кичик Жорж Буш идораси ўйин қоидаларини ўзгартирмоқчи бўлди. Клинтон тутган шерикчилик сиёсатини бекор қилиб, катта кучларга ўз сиёсатини мажбурлаб ўтказа бошлади. Киото шартномаси, Халқаро жиноятлар маҳкамаси, баллистик қуроллар тарқатишни қисқартириш учун тузилган SALT (Стратегик қуролларни чеклаш музокаралари) битими каби бир неча халқаро шартномалардан чиқиб кетди. 2001 йил 11 сентябр ҳодисалари юз бериб, Нpю-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Вашингтондаги Пентагон биноси портлатилиши билан Америка ва буюк давлатлар ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашиб кетди. Бу портлатишлар Американинг якка ҳокимликка интилиши учун янги туртки бўлиб, у «терроризмга қарши кураш» деган баҳона билан Афғонистон ва Ироқни босиб олди. Сиёсий такаббурлик ҳукмрон бўлган Америка идораси «ё биз билан ёки бизга қарши» деган сиёсатни қабул қилди. Бу янги сиёсатга Европа ва бошқа давлатлар томонидан ғазабнок раддиялар билдирилди. Уни соддалик ва лақмаликда айбладилар. Америкаликлардан маслаҳатлашиб, шериклик билан иш тутишни талаб қилдилар. Улар эса Клинтон асосланган ўша қоидаларга қайтишдан бош тортишди. Вице-президент Дик Чейни, мудофаа вазири Рамсфелд,

 

22-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147