| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҳисоблаганди. Америка кибр ва манманлик ботқоғига ботди. Жаҳонга фақат мен ҳақлиман, деган фикрда кетди. Шунинг учун жаҳоннинг барча давлатларини ўзига бўйсундиришга ҳаракат қиляпти. Йирик давлатларни, жумладан Россияни мустамлакаларидан, нуфузи ўтадиган жойлардан қувяпти.
Россия Совет иттифоқининг Ўрта Осиё ва Кавказдаги меросхўри бўлишга ҳаракат қилди. Иттифоқ қулагач, ундаги жумҳуриятларнинг структурасини қайтадан тиклашга шошилди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)ни барпо қилди. Совет иттифоқининг собиқ давлатларини бирлаштирди. Россиянинг иттифоққа оид шаклини сақлаб қолди. Мақсади Чеченистон, Ингушетия, Доғистон каби Кавказнинг бепоён ерларини ўз ҳукми остида олиб қолиш эди.
Американинг Ўзбекистон ва Грузиядаги ҳаракатлари, Ўрта Осиёга ён қўшни бўлган Афғонистонни босиб олиши муваффақиятли чиққанига, Осиёда стратегик иттифоқдошлар стратегиясини эълон қилганига, Покистоннинг ҳам стратегик иттифоқдош, деб эълон қилинганига, Ироқни босиб олганидан кейин Ўрта Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлаш учун тайёргарлик қилиб қўйганига, Ўрта Осиё ва Кавказдаги нефт ва бошқа конларни қазиб олишни Америка ширкатларининг узун қўллари эгаллаганига қарамасдан, нуфуз устида бораётган сиёсий кураш ҳали бошланғич даврида деб, унинг Америка фойдасига ҳал бўлишига анча-мунча вақт бор, деб эътибор қилинади. Негаки минтақа гарчи Америка учун жуда муҳим бўлса-да, Россиянинг нафас оладиган ўпкаси, жаҳоннинг бошқа минтақаларига ўтадиган дарвозаси ҳамдир. Шунга кўра, ундан чиқиб кетиши осон кечмайди. Хуллас, Россиянинг бутун минтақани бўшатиб бериши яқин атрофда кутилаётган иш эмас.
Американинг Ўрта Осиёдаги стратегиясини англаш учун Америка масъулларининг, минтақа ва ён атрофдаги малайларининг баёнотларига бироз назар ташлаш лозим.
2004 йилнинг бошида Первез Мушарраф мамлакатини уч иқлим: Ўрта Осиё, Жанубий Осиё (Ҳиндистон), Ғарбий Осиё (Яқин шарқ) ўртасидаги савдо йўллари ва энергия қувурлари учун ўтиш жойига айлантириш таклифи билан чиқди. Покистоннинг ўртада жойлашганидан фойдаланиб шундай қилди. Исломобод Араб денгизида Афғон ҳудудигача чўзилган Америка моделидаги замонавий йўл тармоғига боғланган улкан портлар силсиласини қурди.
107-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|