Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

лиги ҳам мумкин. Масалан, Вpетнамда, яқинда Яқин шарқда, Қувайт, Ироқ ва Афғонистонда ҳарбий ишлар аралашган бўлса-да, ўтмишда Африкада, Родезияда, Жанубий Африкада, ҳозирда эса Тунис ва Ливияда аралашмаган. Бу курашнинг муаммолар туфайли юз бериши ва мазкур олти муаммонинг давлатлараро тўқнашувларни келтириб чиқарувчи энг муҳим масалалардан ҳисобланишидан келиб чиқиб, уларни сиёсий ишларга мисол тарзида келтирдик. Аслида сиёсий ишлар бу муаммоларсиз ҳам, бу курашсиз ҳам бўлаверади. Модомики, бир-бири билан рақобатлашувчи, бир-бирига найранг ишлатувчи йирик далатлар мавжуд экан, уларнинг бир-бирига қарши сиёсий ишларни амалга оширмай иложи йўқ. Улардан кўзланадиган мақсадлар бошқа давлатларни илинтириш учун қўйилган тузоқ бўлиши ҳам, бошқа давлатларни заифлаштириш бўлиши ҳам, ўзини-ўзи кучайтириши ҳам ва бошқа нарса учун ҳам бўлиши мумкин. Бунга мисоллар ҳаддан зиёд кўп. Масалан, қуролсизланиш ғоясини олайлик. Бу фикр Миллатлар лигасига киритилганида, уни Англия Францияни заифлаштириш учун восита сифатида қўллади. Шу ғояларни ижро этасан деб, унга босим ўтказа бошлади. Ўзини қуролларини камайтиргандек қилиб кўрсатди. Франция ишониб, дарҳол амалда қуролларини камайтирди. Қуролланиш фаолиятини чеклади. Бу Англиянинг Францияни ўзига нисбатан ҳам, Германияга нисбатан ҳам ўйлаб топган найранги эди. Шунинг учун Иккинчи жаҳон урушида Германияга дош бера олмади. Тез ва шармандаларча таслим бўлди. Бу ишда қуролланишнинг камайтириш ғоясини қабул қилгани ўз таъсирини кўрсатди.


Яна бир мисол. Иккинчи жаҳон уруши кетаётган пайтда Совет иттифоқи Хитойда фаолият олиб бориб, мустаҳкам коммунистик партияни пайдо қилди ва Хитойдаги ҳокимятни олиш учун уни қўллаб-қувватлади. Америка мавжуд ҳокимиятни қўлларди. Кейин Чан Кай Шини қўллай бошлади. Уни дастлаб коммунистларга шерик қилди. Ҳатто уларнинг бир кучига айланди. Шу билан улар ҳам ўз вазнига эга бўлдилар. Кейин ундан ажралиб, унга қарши уруша бошладилар. Америка Чан Кай Шини зоҳирда қўллаб, унга маълум миқдорда мол ва қуролдан мадад бериб турса-да, яширин тарзда коммунистик партияни қўллаб-қувватлаб, Чан Кай Ши фаолиятини чекларди. Бу махфий ҳамда айни пайтда марказлаш-тирилган одимлар коммунистларнинг ғалабасига, Хитойдаги ҳоки-миятни эгаллашларига олиб келди. Улар Чан Кай Шини Формоза (ҳозирги Тайван) оролига бадарға қилишди. Чан Кай Ши бу ишни мулоҳаза қилиб ажабланарди. Американинг Хитойни коммунистик

 

119-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147