Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ўлжа талашишда давом этаверди. Урушдан кейин бу давлатлар халқаро муносабатларни тартибга солишнинг энг қулай воситаси бир халқаро ташкилот барпо этишдир, деган фикрга келдилар. Дастлаб урушга кирган давлатлар ташкилоти тузилган бўлса, кейинчалик у кенгайиб, халқаро ташкилотга айланди. Дунёнинг барча давлатлари унга кириши мумкин бўлди. Халқаро алоқалар шу ташкилот хартияси (низоми) билан тартибга солинди. Бу билан эса халқаро алоқалар дунёга ҳукмронлик қилиш, ўлжаларни ўзаро бўлиб олиш, бошқа йирик давлатнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун тузиладиган йирик давлатлар анжумани шаклидан халқаро муносабатларни тартибга соладиган, йирик давлатлар ҳукмронлигини кафолатлайдиган халқаро ташкилотга, ундан кейин эса олам давлати сифатида дунё давлатларини бошқарадиган, уларга ўз ҳукмини ўтказадиган халқаро ташкилотга айланди.
1815 йилги Вена анжуманидан кейинги халқаро вазият тўрт йирик давлатда гавдаланарди. Улар - Пруссия, Россия, Австрия ва Англия эди. Франция уларни ўрнидан қўзғатмоқчи бўлиб, олам харитасини, халқаро вазиятни ҳам ўзгартириб, биринчи давлатга айланган эди ҳамки, йирик давлатлар унга ташланиб, умидларини пучга чиқаришди. Кейин эса дунёга ҳукмронлик қилишда уни ўзларига шерик қилиб олишди. Шу билан халқаро вазият шу беш давлатда ўз ифодасини топди. Англия аста-секин ўзини кўрсатиб, биринчи давлатга айланди. Германия у билан рақобатлашиб, исломий диёрлар нефтини қўлга киритмоқчи эди, Англия, Франция ва Россия унга қарши иттифоқ тузиб, жанг қилишди ва унинг умидларини пучга чиқаришди. Англия дунёнинг аксар қисмини мустамлака қилиш билан ажралиб турарди. Унинг улуши бамисоли арслон уруши эди. Францияни «дастурхондаги нон ушоқлар» билан, яъни унга айрим мустамлакаларни бериш билан рози қилди. Сўнг халқаро вазият Англия, Франция ва Италияда гавдаланди. Бироқ, Англия ҳамон биринчи давлат эди. Кейин Миллатлар лигаси дунёга келди. Гарчи у дунё хавфсизлигини сақлаш деган ниқоб остида тузилган бўлса-да, уни пайдо қилишдан асл мақсад биринчи давлат мақомини сақлаб қолиш, бошқа давлатларнинг у билан рақобатлашишини тақиқлаш, биронта ҳам давлатнинг йирик давлатга айланишига йўл қўймаслик эди. Германия яна бир бор биринчи давлат бўлишга даъвогар бўлиб, йирик давлатга айланган эди, аввалига Англия билан Франция, кейинроқ эса Англия, Франция, Россия ва Америка иттифоқ тузишиб, унга қарши Иккинчи жаҳон урушини очдилар-да, уни маҳв этдилар.
30-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|