Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Америка сиёсатидаги бу манманликка ҳатто Европадаги иттифоқдошлари ҳам тоқат қилолмаяптилар. Матбуотларида бунга қарши раддиялар билдиряптилар. Францияда чоп этиладиган «Ле Монд дипломатик» газетаси Олбрайтнинг баёнотига раддия билдириб, шундай деди: «Америка назорати узил-кесил ҳал қилинган иш бўлиши мумкин эмас. Шу ондан бошлаб Америка қулоғига қуйиб олсинки, у ҳеч қачон ўз қонунларини фақат ўз манфаатларига тўғри келадиган тарзда беш қитъага мажбурлай олмайди. Шунингдек, у курашлар, муаммолар минтақаларида ҳеч қачон «жаҳон жандарми» бўлолмайди!»


«Дунё - меники. Унга фақат мен ҳақлиман!», деган қарашдаги Америка сиёсати кечаю-кундуз ўзининг жаҳоннинг бошқарувчиси эканини эълон қиляпти. Бушнинг 2004 йил август ойидаги сайловолди кампанияларида айтган гаплари, «Янги олам», «Янги Яқин шарқ», «Катта Яқин шарқ» каби лойиҳаларини эълон қилиши бунинг мисолидир. Бироқ, Америка манманлиги унинг бошига етади. Бунинг нишоналари кўрина бошлади. Мана у Афғонистон, Ироқ ботқоқларига ботди. Ҳар икки диёрни телбаларча бомбардимон қилгани, қамоқхоналардаги ваҳшиёна ишларига қарамасдан, Америка солдатларининг жонсиз жасадлари ватанларига экспорт қилина бошлади. Бу билан унинг ҳайбати синди, мажақланди. Минтақа халқлари инсониятни ҳам, ҳайвонотни ҳам, набототни ҳам, таълиму матбуоту тафаккурни ҳам оёқости қилувчи ёвузликлари туфайли унга қарши ғазабга тўлди.


Шунингдек, Европа, Осиё ва Африканинг ҳам Қўшма штатларнинг босқинчилигидан, тинимсиз ҳужумидан, ўз ҳукмини ўтказишидан тоқати тоқ бўлди.


Шундай қилиб, Америка сиёсати бир томондан мутакаббирлиги, гердайиши, ёвузликдаги «маҳорати», жаҳонга ўз экинзори сифатида қараши билан, иккинчи томондан эса дунё халқларининг, дўсту душманларининг унга нисбатан ғазаби, нафрати, адовати билан ажралиб туради. Шулардан кўриниб турибдики, Американи тарихдаги барча зўравонлар дуч келган шармандаларча қулаш ва аламли оқибат кутмоқда.


Британия бир оёғини Европага, яна бир оёғини Америкага қўйяпти. Бир томондан уни Европага оид низолару мўлжаллар ўзига жалб қилаётган бўлса, иккинчи томондан англосакс оҳанграбоси тортмоқда. У эса ҳар икки тараф ўртасида мувозанатни сақлаб турибди.

 

72-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147