Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бериш шиори остида ўтарди. Уни БМТ қабул қилганди. Хуллас, халқларга мустақиллигини бериш учун Англияга босим ўтказа бошлади. Англия бунга қарши найранг ишлатиб, Шимолий Борнео ороли, Сирван, Сабоҳ билан Малайя ва Сингапур ўртасида иттифоқ барпо қилди. Натижада Малайзия номли иттифоқ давлат дунёга келди. Шу билан мустамлакачилик шаклини ўзгартириб, диёрларни мустамлака қилишда давом этаверди. Ҳеч қанча ўтмай Америка унга қарши Индонезияни қўзғади. Индонезия Шимолий Борнео оролини талаб қилиб, Борнео, Малайя ва Сингапурга қўзғолончилар орқали ҳужум уюштирди. Аҳолини Англияга қарши қўзғолонга ундади. Индонезия билан Малайзия ўртасида урушга ўхшаш ҳолат юзага келди. Унга қарши туриш сиёсати деган ном берилди. Бир неча йиллар ҳолат шундай давом этди. Икки гигант иттифоқ тузишганида, жаҳондаги ҳарбий базаларни йўқ қилиш, Англияни Узоқ Шарқдан четлатиш ҳам битимда бор эди. Узоқ Шарқда Англияга қарши босим кучайди. Англия Сингапур базасини ташлаб чиқишга қарор қилди. Шарқий Сувайсдан ҳам, Узоқ Шарқдан ҳам ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетди. Индонезияда агентлари орқали қарши туриш сиёсатининг етакчиси Сукарнога қарши фаолият олиб борди. Ана шунда Америка Индонезия майдонини Сукарнодан бўшатишга ва қўшинга Сухарто бошчилигидаги бошқа малайларини олиб келишга рози бўлди. Англия Сингапур базасидан чиқиб кетганидан кейин, Сингапур Малайзиядан ажралиб чиқди. Натижада Малайзия Шимолий Борнео, Сирван, Сабоҳ ва Малайядан иборат бўлиб қолди.


Мана шу жараёнлардан кейин минтақа бироз тинчиди. Барча ишлар Хитойга зарба бериш учун қаратилди. Британияни минтақадан изини ҳам қолдирмасдан чиқариб юбориш икки гигантнинг Узоқ Шарқ ҳақидаги режасига киритилган бўлса керак. Уларнинг Хитой делоси ёпилганидан кейин инглиз вужудига барҳам бериш учун ҳаракат қилишлари кутилаётганди. Бироқ, ҳодисаларнинг тезлашуви, Американинг Вpетнам уруши тугагани заҳоти Совет иттифоқи билан эскалацияга (муносабатларни чигаллаштиришга) қайтиши, Хитойнинг гигантлар талабларига бўйсуниши, Американинг Малайзияга иқтисодий лойиҳалар ва иқлимий ташкилотлар киритиш билан Англиянинг Малайзиядаги ўрнини эгаллаб олиши мумкин деб ўйлаши бу ишнинг олдини олди. Шунга биноан Британия ҳамон Узоқ Шарқдаги нуфузидан баҳраманд бўлиб келмоқда.

 

101-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147