ундан фойдаланади. Ҳозирда Америка учун вақтни чўзиш фурсати келди. Негаки у Афғонистондан бўшаганидан кейин Ироққа ҳужум қилиб, унга ўз нуфузини ўтказишни режалаштириб турибди. Ироққа қарши баҳонаси икки мусулмон диёр - Ироқ ва Эроннинг оммавий қирғин қуролларига эгаликда айбланаётганларидир. Америка оммавий қирғин қуроллари мусулмонлар қўлида бўлсагина унга қарши чиқиб, бошқалар қўлида бўлса, индамай кетаверадигандек кўриниб қолмаслик учун Буш Шимолий Корея қуроллари мавзусини қўзғашни қулай имконият деб топди-да, уни ҳам Эрон ва Ироқ билан бирга ёвузлик меҳвари қаторига қўйди. 2002 йилнинг январида шу ҳақда баёнот берди. Бундан кўзланган мақсад Ироққа мусулмон диёр бўла туриб, қирғин қуролларига эга бўлгани учун ҳужум қиляпти, деган айбни ўзидан олиб ташлаш эди. Америка ҳатто коммунистик давлатларни Эрон ва Ироқ билан бирга ёвузлик меҳварига қўяди. Мақсади эса фақат Ироққа ҳужум қилиш. Бушнинг ёвузлик меҳвари ҳақида айтган гапидан икки ҳафта ўтиб Колин Пауэлл конгрессга Эрон ва Шимолий Корея ҳақида шундай деганди: «Бу давлатларга қарши уруш бошлаш учун ҳеч қандай режа йўқ... Бизда Шимолий Кореяга қарши урушиш ёки Эрон билан низолашиш учун ҳеч қандай режа йўқ».
104-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|