Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

4. Ўрта Осиё масаласи
Ўрта Осиё масаласи Узоқ ва Яқин шарқ масаласидан фарқ қилади. Гарчи бу минтақа географик жиҳатдан Яқин шарқ билан туташган бўлса-да, уни Узоқ Шарқдан ажратиш мумкин бўлмаса-да, мустамлакачилик ва нуфуз нави инчунин, кураш ва унинг ғоялари нави эътибори билан фарқланади. Шунингдек, Ўрта Осиё Совет иттифоқи қулагунига қадар унинг бир бўлаги бўлган. Ўрта Осиё ва Кавказ устидаги кураш иттифоқ қулаганидан кейин бошланган. Шунинг учун ҳам бу кураш Ўрта ва Узоқ Шарқдагидан фарқ қилади. Энди курашдан кўзланган ғоялардаги фарққа тўхталадиган бўлсак, Американинг мақсади Россияни Россия нуфузи остидаги минтақалардан чиқариб юбориб, унинг ҳаётий манфаатлари майдонини қисқартириб юборишдир. Бу иш уни Кавказ ва Ўрта Осиё давлатларидан чиқариб юбориш билан амалга ошади.


Шунга биноан бу масала Совет иттифоқи тарқаб кетганидан кейин - 1991 йилда юзага келди. Иттифоқ қулагач, янги ўн беш жумҳурият ташкил бўлди. Улардан бештаси Ўрта Осиёда жойлашган бўлиб, аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат. Улар - Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонлардир. Уларнинг энг катта ва эътиборлиси - Ўзбекистон. Олдинги тўрттаси туркчага яқин тилларда гаплашишади. Бешинчиси - Тожикистон - форс тилида гаплашади.


Бу беш жумҳурият географик жиҳатдан ҳам, одамлари жиҳатидан ҳам ўзаро боғлиқликни ташкил қилади. Хитой билан туташган исломий қисми Туркистон дейилади (Шарқий Туркистон - Хитойнинг бир бўлаги, Ғарбий Туркистон - Ўрта Осиёнинг бир бўлаги). Бу беш жумҳурият Каспий денгизининг шимоли-шарқида жойлашган. Шарқи Хитой билан, шимоли Россия билан, ғарби Каспий денгизи билан, жануби Афғонистон ва Эрон билан чегарадош. Шарқий Туркистоннинг бир қисмини Хитой эгаллаган.


Кураш тафсилотларига киришишдан аввал Ўрта Осиё ва Кавказнинг стратегик аҳамиятига бир назар ташлайлик. Стратегик жиҳатдан минтақа Россиянинг Осиё ичидаги, ҳатто Яқин шарқдаги давоми ҳисобланади. Уни Россиядан ҳеч қандай табиий ҳудуд - на денгизлар ва на океанлар ажратади. Хитойга нисбатан ҳам шундай. У Хитойнинг орқа дарвозаси ҳисобланади. Минтақа аҳолисининг аксари мусулмон эканлигига эътибор қаратиладиган бўлса, Хитой уларнинг Хитой ичидаги, яъни Шарқий Туркистондаги мусулмонларга таъсир кўрсатишидан хавфсирайди.

 

105-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147