Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳал этишда шу икки давлат ўртасидаги иттифоқдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилишди. Бу икки гигантнинг уюшиши оқибатида халқаро сиёсат учун улкан хавф туғилди.


Шундай қилиб, қаерда уюшиш бўлса, ўша ерда тинчликка ва кичик ёки катта бўлишидан қатий назар, бошқа давлатларга хавф туғилади. Уюшма анъанавий суратида бўладими, ҳозирги суратида бўладими, фарқи йўқ. Анъанавий уюшма давлатлари ўлжаларни ўзаро тенгма-тенг тақсимлаганлар. Ҳозирги уюшмада эса биринчи йирик давлат (АҚШ) уюшмадаги бошқа давлатларни биринчи навбатда ўзининг манфаатларини амалга оширишларига бўйсундиради. Ўлжаларнинг ҳаммасини ёки кўпроғини ўзи олади. Уюшманинг бошқа аъзоларига ушоқлар қолади, холос. Иккинчи Кўрфаз урушидаги халқаро иттифоқда шундай бўлганди. Ўтган асрнинг 90-йиллар бошида Ироқ Қувайтни босиб олди. Кейин Америка унга қарши ваҳшиёна ҳужум бошлади. Ўттизга яқин давлатни ўз атрофида уюштирди. 2003 йилнинг бошларидаги Ироққа қарши ҳужумида ҳам шундай бўлди. Турли хил иттифоқлар номи остида Америка ўзи билан бирга Ироққа ўттизга яқин давлатни олиб кирди.


Қандай суратда бўлмасин, барча уюшмалар халқаро майдонга ёвузликни, зўравонликни олиб кирадилар. Шунга биноан халқаро уюшма тушунчасини тез ҳал қилиш лозим. У фақат йирик давлатлардан тузиладими, майда ва йирик давлатлардан тузиладими, фарқи йўқ.


Хўш бу иш қандай ҳал қилинади? Бунинг учун тушунчани таг-томири билан ўзгартиришдан бошқа йўл йўқ. Негаки инсоннинг ҳаётдаги ишлари ўзининг ҳаёт ҳақидаги тушунчаларига қараб шаклланади. Шундай экан, аввало халқаро уюшиш фикридаги йирик давлатлар халқларининг тушунчасини ўзгартириш лозим. Шундан кейин халқаро уюшмаларни йўқ қилишга ўтилса бўлади. Модомики шу тушунча ўзгартирилмас экан, жаҳоннинг йирик давлатлар дастидан машаққат чекиши давом этаверади. Давом етаверадигина эмас, бадтарлашади ҳам. Тушунчани ўзгартириш йўли эса уюшмаларга қарши халқаро раъйи оммни юзага келтиришдир. Ҳал қилишнинг ягона йўли - мана шу. Бунга далил шуки, XIX асрда каттаю кичик барча Европа давлатлари кучсиз давлатларни мустамлака қилиш билан фахрланардилар. Шу ишда жинниларча ким ўзар ўйнардилар. Британия, Голландия, Германия, Белгия, Франция, Испания - ҳамма-ҳаммаси мустамлакачиликка муккаларидан кетишганди. Биринчи жаҳон урушидан кейин Россияда коммунистик давлат барпо бўлгач, мустамлакачиликка

 

135-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147