Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Француз халқи озодликни мафкура қилиб олганидан бошлаб, парчаланишга юз тутди. У уммат, халқ ёки жамоадан кўра кўпроқ шахслар гуруҳига ўхшайди. Шунга кўра, унда кучли ҳукуматлар бўлган пайтлар жуда кам учрайди. Шу сабабдан Англия Францияни кетма-кет бир неча марта ишга солишга муваффақ бўлди. Хуллас, Франция Наполеон кетганидан бошлаб де Голл давригача Англия карвонида юрди. Бунинг сабаби унда озодлик мафкурасининг илдиз отганидир. Ҳатто мустамлакачилик мақсадида Америка, Осиё ва Африкага чиқиши ҳам Англиянинг қистови билан бўлди. Англиянинг мақсади эса, гарчи мустамлакачилик тарихида икки давлат ўртасидаги рақобат юзага чиқа бошлаган бўлса-да, у орқали ўзини кучайтириш эди.


Шунга биноан, француз халқига ҳар қанча синчиклаб қараманг, унда озодликдан бошқа хусусиятни топа олмайсиз. Шу фикрий эркинлик файласуфларни, шоирларни, мутафаккирларни етиштириб чиқарган бўлса, сиёсий эркинлик, олижаноблик, азизлик, ўзига ишончни пайдо қилди. Натижада катта миқдорда буюк шахслар дунёга келди. Шахсий эркинлик Парижнинг фисқу фужурхонага, шаҳвату лаззатга берилувчи фоҳишахонага айлантирди. Ажнабийларнинг, хусусан инглизларнинг босиб келишига туйнук очиб берган нарса ҳам айнан мана шу эркинлик бўлади. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, мутлақ маънодаги эркинлик Франция бошига ёғилаётган балоларнинг манбаидир.


Францияда фалонча партия бор, фалон партия фалондақа, пистон партия пистондақа, деб бўлмайди. Зеро, бундай аҳволдаги халқда ҳақиқий маънодаги партия бўлиши қийин, тўғрироғи мумкин эмас. Унда ўзларини партиялар деб номловчи шахслар тўдалари бор, холос. Шунга кўра, бу мамлакатда кучли, барқарор ҳокимиятнинг бўлиши жуда оғир. Чунки ҳар бир француз ўзига-ўзи ҳоким. Ҳар бир француз ҳоким бўлиш илинжида юради. Киши Франциянинг ички сиёсати фалон, ташқи сиёсати пистон дея олмайди. Ички сиёсат ҳокимлар табиатига, эркинликни қандай тушунишларига қараб бўлса, ташқи сиёсат Франциянинг бошқаларни мустамлака қилишга, уларга нуфузини ўтказишга қанчалар қодирлигига қараб бўлади. Франция мустамлакачи давлат ҳисобланади. Негаки у капиталистик мабдани қабул қилган. Манфаатдорлик ҳаётининг тарқибий қисмидир. Шунинг учун ҳам мустамлакачиликка ва мустамлакаларини сақлаб қолишга ҳарис.

 

68-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147