Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Германиянинг ҳозирги сиёсати ҳақида лўнда қилиб қуйидагиларни айтиш мумкин:
Европа Германиясининг сиёсати европача прагматик асосларга қурилган. У бир томондан Франция-Германия меҳварини ташкил қилиб, Европа иттифоқининг келажакдаги сиёсатига замин ҳозирлаётган бўлса, иккинчи томондан Американинг Европадаги манфаатларини, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Германия хавфсизлигини америкача стратегия ҳимоя қилганини ҳисобга оляпти. Америка манфаатларини хавф остида қолдирмаяпти, аксинча, уларни биринчи ўринга қўйяпти. Учинчи томондан, Германия сиёсатларида асосий эътибор иқтисодий хусусиятга қаратилган. Бу сиёсат Шарқий Европа давлатлари иқтисодига якка хўжайинлик қилиш ва уни иттифоқдошларни шерик қилмасдан, якка ўзи ютиб юбориш учун қилаётган ҳаракатларида ўз ифодасини топяпти.
Ва ниҳоят, Германия сиёсатидаги шу нарсани ҳам эътибордан соқит қилмаслик керакки, у ҳарбий жиҳатларга, дунё миқёсидаги сиёсатга жуда катта эътибор бера бошлади. Шимолий Атлантика иттифоқининг Афғонистон, Босния, Косоводаги фаолиятларида тобора кўпроқ иштирок этиши, ташқи ишлар вазирининг Франция ва Британиядаги ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилиши бунинг мисолидир. Эронга уч вазир уч маротаба ташриф буюриб, унинг ядровий ишлаб чиқаришларини кутилмаганда тафтиш қилиш учун тузилган қўшимча протоколни имзолашига босим ўтказдилар. Яҳудийлар билан Ҳизбуллоҳ ўртасидаги асирларни айирбошлаш масаласида ҳам Германия ўз ролини ўйнади.
Шундай қилиб, биз Германия сиёсатида узлатдан чиқиб олиш, иқтисодий жиҳат билангина кифояланмасликда ифодаланаётган ривожни кўряпмиз. Кузатувчилар Германиянинг тобора кучайиб бораётган сиёсий роли Франция ва Британиянинг роли билан деярли тенглаша бошлаганини сезмоқдалар.


Агар Германия йирик давлатлигига тезроқ қайтмоқчи бўлса, ҳарбий саноатга ошиқмоғи, уни ўзининг тақдирий масаласи деб билмоғи лозим. Шунингдек, Франция ва Британия билан бўлаётган мулоқотларида сиёсий огоҳ бўлиб туриши керак. Зеро, улар ўз нуфузларидан фойдаланиб, Европа иттифоқини бўйсундиришга ҳаракат қиляптилар. Франция Европада ўзини кўрсатиш учун Германиядан куч оляпти. Британия эса Франция ва Германия билан муносабатларида ўз манфаатларини рўёбга

 

56-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147