тўқнашувга ботинишлари эҳтимолдан узоқ эди. Шунингдек, келишув давридаги халқаро вазият ҳолати Иккинчи жаҳон урушидан аввалги ҳолатдан кескин фарқ қиларди. Урушдан олдин тарқоқ давлатлар бўлган ҳар хил фронтлар шаклида бўлишса-да, ҳар қалай дастлаб кучлари бир-бирига яқин бўлган, кейин мувозанат издан чиққан. Германия, Италия ва Япония кучга кириб, Англия билан Франция кучга киролмаган. Америка эса ҳамон узлатида бўлган. Мувозанатнинг издан чиқиши туфайли Италия, Германия ва Японияларнинг ҳар бири алоҳида уруш йўли билан давлатларни босиб олиш йўлига ўтишди. Бу нарса кучлар тўқнашувига олиб келди. Натижада Иккинчи жаҳон уруши бошланиб кетди. Келишув давридаги ҳолат эса бундай эмасди. Ундаги халқаро вазият икки гигант давлатда ва улар ўртасидаги иттифоқда гавдаланарди. Бу вазият жаҳон урушига олиб борувчи халқаро низо чиқишига йўл қўймасди. Айрим давлатлар ўртасида низо чиқиши мумкин эди. Бу нарса маҳаллий урушни келтириб чиқарса-да, икки гигант давлатнинг қуввати хоҳлаган пайтида бу уруш оловини ўчиришга қодир эди.
38-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|