Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шундай қилиб, барча башарий гуруҳлар ўртасида урфлашган қоидалар бўлиб, урушда ҳам, тинчликда ҳам унга бўйсунардилар. Элчилар, элчихоналар, уруш ўлжалари кабилар ана шулар жумласидандир. Бироқ, бу урфлар элчилар каби барча бўйсунадиган умумий ва муайян гуруҳларгина бўйсунадиган хусусий урфларга бўлинган. Бу урф давлатлар ва амирликларнинг эҳтиёжларига қараб, бошқачароқ қилиб айтганда, башарий гуруҳлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар эҳтиёжларига қараб ривожланиб борган. Одамлар раъйи омм сифатида бу урфларни ўзларига ҳакам деб билганлар. Уларга амал қилмаган одам айбланган. Фақат маънавий таъсирнинг ўзи билан уларга хоҳлабми, хоҳламайми эргашилган. Уларни татбиқ қиладиган ҳеч қандай моддий куч бўлмаган. Башарий гуруҳлар мана шу урфларга таяниб, сиёсий ишларни амалга оширганлар.


Халқаро қонун эса Усмоний давлатда гавдаланган Ислом давлатига қарши куч сифатида вужудга келган. Чунки Усмоний давлат Исломий давлат сифатида насороларга қарши жиҳод эълон қилиб, Европага юриш бошлаган. Уларнинг диёрларини бирма-бир фатҳ этган. Юнонистон, Руминия, Югославия, Албания, Венгрия, Австрияларни маҳв этиб, Вена деворларигача борган, Европа насороларининг юрагига ғулғула солган. Натижада насороларда Ислом қўшини енгилмасдир, мусулмонлар жангда ўлимга парво қилмайдилар, чунки улар, ўлсам, жаннатга кираман, деб эътиқод қиладилар, қадар ва ажалга ишонадилар, деган умумий урф пайдо бўлган. Мусулмонлар шижоати ва матонатини кўриб, улар билан юзма-юз бўлишдан қочганлар. Натижада уларнинг диёрлари Ислом салтанатига осонгина бўйсундирилган. Европа насронийлари у пайтларда князликлар ва феодаллар мулкларидан иборат бўлиб, алоҳида-алоҳида давлатчаларга бўлинган эдилар. Ҳар бир феодал ўз ерида ҳукмрон бўлган. Шунинг учун қирол бу княз ва феодалларни жангга мажбурлай олмаган. Бу нарса мусулмонларнинг уларни фатҳ этишида қўл келган. Ўрта асрларга, яъни XVI асрнинг охирига қадар Европа мана шу аҳволда давом этди. Кейин эса Ислом давлатига қарши тура оладиган битта оила бўлиб бирлаша бошлади. Черковнинг ўзи бу ишга бош бўлди. Бирлаштирувчи асос насроний дини бўлди. Шунга кўра, бир неча давлатлар мажмуидан иборат насроний оилани ҳосил қилиш учун уринишлар бошланди. Ўзаро муносабатларни тартибга солишга киришилди. Шундан тартиб-қоидалар юзага келиб, кейинчалик улар халқаро қонун деб аталди.

 

25-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147