Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ишни мустамлакачиликдан озод бўлишга даъват этиш ва мустамлакачи давлатларга ҳамла қилиш учун восита сифатида қўллашди. Бор кучларини биринчи даражада Африкага сафарбар қилишди. 1960 йил келиши билан мафкура Африкада ўз ролини ўйнай бошлади. Американинг у ерда ўз агентлари бор эди. Ана шу кундан бошлаб кураш Африкага кўчди. Америка мустамлакачи давлатларни Африкадан чиқариб юбориб, уларнинг ўрнини ўзи эгаллаши учун жиддий ҳаракат олиб борди. Мустамлакачи давлатларга мустамлакаларига мустақилликни беришлари учун босим ўтказди. Ундан олдин, 1954 йилнинг ўзида Жазоирда қўзғолон оловини ёқмоқчи бўлди. У ерда ҳам агентлар топилиб, Миср ва араб диёрлари қўзғолонни қўллашди. Бу қўзғолоннинг мустамлакачи давлатлар ўз мустамлакаларидан воз кечишида жуда катта таъсири бўлди. Бироқ, Англия мустақиллик бериш деган гапнинг маъносидан хабардор эди. Шунинг учун бир неча мустамлакаларига қисқа муддатли истиқлол берди. Натижада Занзибар, Танганpика, Нигерия, Уганда, Шимолий Родезия, Жанубий Родезия, Нисланд ва бошқа давлатлар пайдо бўлди. Франция бироз иккиланди. Жаҳондаги вазият тез суратда ўзгараётганини кўрган де Голл Англиянинг изидан бориб, бир неча давлатларга истиқлол берди. Шу билан Марокаш, Тунис, Жазоир, Сенегал, Габон ва бошқа давлатлар дунёга келди. Белгия Конгони мустамлака қиларди. Конго Африканинг хазинаси эди. Унда ядровий бомбалар ясашда ишлатиладиган уран моддаси кўп миқдорда бор эди. Шунинг учун Конгога мустақиллигини бериш осон кечмади. Айниқса Конгонинг вилоятларидан бири Катангадаги шахталардан фойдаланувчи ширкатлар Англияга бўй сунарди. Хуллас, Конгога мустақиллигини бериш катта муаммони келтириб чиқарарди. Бироқ, Америка Белгияга қаттиқ босим ўтказди ва у Конгога мустақиллигини беришга мажбур бўлди. Шу билан у ҳам мустақил давлатга айланди. Ана шунда Англиянинг жини қўзиди. Агенти Моис Чомбига буюриб, Катанганинг мустақиллигини эълон қилдирди. Америка бу масалани БМТга оширди. Натижада Катангани қайтариш учун халқаро куч юборилди. Ўша пайтдаги бош котиб Гомер Шулц ишдан кетди. Англия фитна уюштириб уни ўлдириб юборди. Шу билан Америка-Англия ўртасидаги кураш кескин тус олди ва бир неча йиллар, то Америка диёрларни қўлга олиб ўзига тобе давлатни барпо қилиб, Чомбини ҳайдаб чиқаргунга қадар давом этди. Шу билан Конго масаласи бироз муддатга бўлса-да тинчиди. Шу орада Англия Шимолий Родезия, Жанубий Родезия ва Нисланддан

 

115-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147