Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

у қадар катта аҳамият бермади. Уни маъқуллаб, изидан бораверди. Негаки у орқали мустамлакачиликни қандай мустаҳкамлашни яхши биларди. Лекин у Американинг мустақил давлатларга қарзлар, ёрдамлар, мутахассислар орқали ҳукмрон бўлиб олишидан қўрқарди. Шунга кўра Америка ва Совет иттифоқига қарши туриш учун ижобий нейтралитет мафкурасини ўйлаб топиб, уни Неруга берди. Неру ижобий нейтралитетни амалда қўллаб, эътиборни тортадиган даражада фаолият олиб борди. Совет иттифоқи бу мафкуранинг мағзини чақди. Шунинг учун уни маъқуллади, ундан фойдаланишга ҳаракат қилди. Зеро, қайси бир мустақил давлатнинг бетараф туриши уни Ғарбдан ажратиб олишга умид туғилди, деган маънони англатади. Америка сиёсатчилари бу борада турлича фикрда бўлдилар. Айримлари бетараф давлатларга қарзлар, совғалар бериш имкони бўлиши эътибори билан уни маъқулласалар, яна баъзилари коммунизмнинг бу давлатларга кириб келишига имконият яратиб беради деган фикрга бориб, унга қарши чиқардилар. Нима бўлганда ҳам Неру ижобий нейтралитетга даъват қила бошлади. Уни моддий ишларда гавдалантириш учун Хитой билан боғланиб, уни бетараф давлатлар анжуманини тузишга даъват этди. Хитой бунга дарҳол рози бўлди. Анжуманни тайёрлаш комиссияси тузилди. Комиссия мустамлакачиликдан қутулиб, мустақил бўлган айрим давлатлар билан боғланиб, уларни ижобий нейтралитетга даъват этди. Комиссиянинг ичида Индонезия ҳам бор эди. Ўша вақтда ҳали Америкага қўшилмаганди. Бу иш коммунизм тарафига ўтиш ҳисобланмасмикин, деган хавотири ҳам йўқ эмасди. Американинг фикри билан танишмоқчи бўлганди, қараса, ҳукумат тепасидаги Эйзенхауэр бетарафлик мафкурасини маъқуллаб турибди. Шундан сўнг у ҳам бу ишга берилиб кетиб, анжуманни Индонезияда - Бандунгда ўтказиш таклифи билан чиқди. Комиссия бу таклифга рози бўлди. Анжуман 1954 йилда Бандунгда бўлиб ўтди. Совет иттифоқи ҳам, Хитой ҳам, Англия ҳам, Америка ҳам ундан фойдаланиб қолиш пайида бўлишди. Анжуман озодликка чорловчи қарорлар чиқариб Совет иттифоқи, Хитой ва Американи ҳушнуд қилган бўлса, Англияни хафа қилди. Негаки, у фақат ижобий нейтралитетнинг ўзинигина муҳокама қилишни ёки ижобий нейтралитет масаласи озодлик масаласини босиб кетишини истаганди. Устига-устак Америка анжумандан жуда унумли фойдаланди. Тито ҳам, Сукарно ҳам, Абдун Носир ҳам анжуманни ва мафкурани қизғин қабул қилиб, мафкуранинг ҳақиқий муаллифи Британия агенти Неруга ёпишиб олишди-да, бу

 

114-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147