Иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка «Дунё бир ширкатдир, бу ширкатдаги акцияларнинг энг кўп қисми Американикидир, шунинг учун уни бошқариш Америка қўлида бўлиши шарт», деди. Шу гапни ўзининг нуқтаи назари қилиб олди. Барча ишлари шу нуқтаи назарга қараб шакллана бошлади. Оламда рўй бераётган сиёсий ишларга мана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб баҳо беришга ўтди. Ҳудди шу нуқтаи назарга асосан Совет иттифоқи билан ўзаро битим тузди. Британияни ҳам, Францияни ҳам инкор қилди. Совет иттифоқи қулагандан кейин қараши ўзгарди. Британия билан Франциянигина эмас, бутун дунё давлатларини инкор қилишга ўтди. Шу қадар ўзидан кетдики, бутун олам давлатлари бир бўлиб тузган халқаро битимларни тан олмайдиган бўлиб қолди. Киото битимидан чиқди. Миналарни олиб ташлаш, халқаро жиноятларни кўриб чиқувчи судни ташкил қилиш ва бошқа битимларга қўшилишдан бош тортди. Унинг нуқтаи назари тинчлик асосида мен билан битим тузадиган қолмаган, мен ягонаман деган фикр бўлиб, бошқа йирик давлатларга нисбатан ўзини улуғроқ ва назоратчидек тута бошлади.
145-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|