Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бугунги кун оламига назар ташлар эканмиз, уни уч мабда бошқараётганини биламиз. Улар Ислом, коммунизм ва капитализмдир. Ҳар бир мабданинг юз миллионлаб одамлари бор. Бироқ, айни кунда Исломнинг ўз давлати йўқ. Шунинг учун уни халқаро муносабатларда ҳам, оламни бошқараётган халқаро майдонда ҳам учратмаяпмиз. Дунё давлатларининг Ислом уммати уйғона бошлаганини кўриб, Ислом давлатини қайта ҳаётга келтирмаслик учун қилаётган уринишлари халқаро майдонга боғлиқ ҳам эмас, халқаро муносабатларга таъсир ҳам кўрсатмайди. Негаки бу иш Исломни мабда сифатида кўтариб чиқадиган, ўзининг ички ва ташқи сиёсатини унинг асосига қурадиган давлатни талаб қилади.


Аммо халқаро сиёсатнинг, хусусан Америка сиёсатининг Ислом минтақасини 2003 йилдаги «Катта Яқин шарқ лойиҳаси» каби шу минтақа устидан ҳукмронлик ўрнатиш мақсади кўзланган лойиҳалар орқали қайта шакллантиришга уринишига келсак, бу нарса Исломнинг ўша ўз давлати бўлиб турган даврлардаги каби халқаро сиёсатдаги таъсир кучининг эмас, балки Ислом давлати барпо бўлишининг яқинлашиб келаётганлигидан шу давлатлар юраги така-пука бўлаётганлигининг ифодасидир, холос.


Энди кейинги икки мабда хусусида тўхталадиган бўлсак, ҳар бирининг ўз давлати, тўғрироғи ўз давлатлари бор. Шунинг учун улар халқаро муносабатларда ҳам, халқаро майдонда ҳам, халқаро сиёсатда ҳам ўз таъсир кучларига эгадирлар. Айниқса Совет иттифоқи бор пайтида бу нарса кўзга яққол ташланарди. Улар туфайли дунё икки лагерга - Шарқ ва Ғарб лагерларига ажраганди. Шарқий лагернинг қулаши билан Варшава шартномаси бекор қилиниб, дунёдаги икки қутб сиёсати ниҳоясига етди. Коммунизм Хитой билан Шимолий Кореядан бошқа биронта ҳам давлатда номига бўлса ҳам татбиқ этилмай қолди. Шу билан халқаро кураш барҳам топиб, ўрнини иқлим курашига бўшатиб берди. Негаки Совет иттифоқи қулаши билан унинг мафкураси халқаро сиёсатдаги ўз таъсир кучини йўқотди. Авваллари унинг ташқи сиёсатини ташкил этган мафкура, яъни коммунизмни дунёга ёйиш, эндиликда ҳатто татбиқ ҳам этилмай қўйди. Ҳамон коммунизм мабдасини ушлаган давлатларнинг ташқи сиёсати эса бу мафкура асосига қурилмади. Масалан, Хитой сиёсати коммунизмни дунёга ёйиш мафкурасига асосланган эмас. Хитой халқининг воқеига назар ташлайдиган бўлсак, унинг бутун тарих мобайнида қўшни Осиёга нуфузини ўтказиш билангина кифояланганини, бутун дунёда ўз нуфузига эга

 

5-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147