Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ўрта масофали ракеталарини Европа бўйлаб жойлаштирди. Бу ишига Совет иттифоқи ўзининг ўрта масофали ракеталарини Европада жойлаштираётганини баҳона қилди. Шу билан АҚШ Европа давлатларининг хавфсизлигини ўз хавфсизлиги билан боғлади. Шундай қилиб, Европа давлатларининг тақдири Қўшма штатлар тақдири билан чамбарчас боғланди.
Рейган иккинчи президентлик муддатига сайлангач, 1985 йилда Совет иттифоқига Горбачёв раҳбар бўлди. У ҳокимиятга келиши билан Совет иттифоқи АҚШга кетма-кет ён бера бошлади. Шу билан у жарлик ёқасига келиб қолди. Шунга кўра, Рейган Оқ уйни тарк этаётиб: «Президент сифатида энг эътиборли ютуғингиз қайси деб биласиз?», деган саволга жавобан: «Айтишларича, мен совуқ урушда ютиб чиқибман», деганида ҳақ эди.
Шундай қилиб, Рейган Оқ уйни тарк этиши билан халқаро вазият тубдан ўзгарди. Келишув сиёсати батамом барҳам топди. Совет иттифоқи иқтисодий босим ва қуролланиш пойгаси туфайли тебрана бошлади. Бунинг устига кучлар советлар ва мухолафатга бўлиниб кетганди. Совет идеологиясига қарши халқаро оммавий ахборот ҳужуми бошланди. Хуллас, АҚШда келишув деган нарсанинг номи ҳам қолмади. Совет иттифоқига қарши ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ва ҳам идеологик ҳужумлар уюштирарди. Натижада унинг нуфузи ёки ўз майдонидан ташқарига нуфузини ўтказишга уриниши барбод бўлиб, ички иқтисодий инқирозга учради. Устига-устак иттифоқнинг ичида, умуман шарқ лагерида, кейин эса бутун оламда мухолиф кучлар намоён бўлди ва ниҳоят Совет иттифоқи ўтган асрнинг 90-йиллар бошида қулаб, Қўшма штатлар худди аввалгидек, ҳеч ким рақобатлаша олмайдиган биринчи давлатга айланди.
Хуллас, дунёдаги давлатлар вазиятга қараб ўзгариб туради. Қадимда дунёга Усмоний давлат, Пруссия, Россия, Австрия, Англия ва Франция ҳукмронлик қилган. Дунёни бошқарган ҳам, тинчликка рахна солган ҳам, уруш чиқарган ҳам ўшалар бўлган. Кейинчалик Қўшма штатлар пайдо бўлиб, бу давлатларнинг попугини пасайтириб, уларни Қадимги олам (Европа) билан чеклаб қўйди. Кейин Австрия йирик давлатлик мақомидан тушиб, дунё давлатлари бештага айланди. Улар - Россия, Германия, Англия, Франция ва Усмоний давлат. Сўнг Усмоний давлат ҳам қулаб, дунёдаги ҳукмрон йирик давлатлар тўртта бўлиб қолди. Улар - Россия, Германия, Франция ва Англия. Биринчи жаҳон урушидан кейин коммунизм барпо бўлиб, коммунистик партия ҳокимият тепасига келиб, Россия четга чиқди. Биринчи жаҳон урушида мағлубиятга учраган Германия ҳам қулади. Натижада
41-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|