Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўтказиши ўз-ўзидан, табиий равишда пайдо бўлади. Сиёсий тушунчаларнинг қанчалар зарурлиги, қанчалар муҳимлиги мана шундан кўриниб турибди. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, халқаро муносабатсиз ҳеч бир давлат халқаролик мақомига чиқмайди. Жамиятдаги шахс бошқалар билан муносабатга киришмагунча ўз ўрнини тополмайди. Унинг жамиятдаги ўрни айнан мана шу муносабатларга ва одамлар ўртасидаги алоқаларга таъсир ўтказа олиш кучига қараб белгиланади. Худди шу каби давлат ҳам бошқа давлатлар билан бўладиган муносабатларга қараб ўз ўрнини топади. Унинг обрўси шу муносабатлар ва халқаро муносабатларга таъсир ўтказа олиш кучига қараб белгиланади. Ислом давлати мабдаий давлатдир. Унинг асл вазифаси Исломий даъватни жаҳонга олиб чиқишдан иборатдир. Шундай экан, унинг халқаро мақомга эга бўлиши ва халқаро муносабатларга таъсир ўтказиши шарт, яна ҳам тўғрироғи, шундай бўлиши унинг таркибий қисмидир. Шунинг учун мусулмон сиёсатчиларнинг сиёсий тушунчалари маҳаллий ёки иқлимий эмас, халқаро сиёсатга оид бўлсин. Бошқачароқ қилиб айтганда мусулмон сиёсатчи сиёсатга маҳаллий ёки иқлимий жиҳатдан эмас, халқаро жиҳатдан ёндашсин ва уни шундан келиб чиқиб тушунсин. Хуллас, давлат Исломий давлат бўлиши учун улар мукаммал сиёсий онгга эга бўлишлари шарт. Ўзларининг исломийликлари, унинг асл ва асосий вазифаси исломий даъватни жаҳонга олиб чиқиш эканлиги уларнинг сиёсий онгга эга бўлишларини ва бу сиёсий онгнинг мукаммал бўлишини тақозо қилади.

 

140-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147