Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунда ҳам унинг ўзгариш қобилияти назардан четда қолдирилмайди. Шунга кўра, сиёсатчи дунёда юз бераётган сиёсий ишларни кузатиб бориши, уларни ўзидаги собиқ маълумотлар билан боғлаши шарт. Шундагина у сиёсатни тўғри тушунишга, халқаро позициянинг ўзгариш ёки ўзгармаслигини англашга, ҳар бир давлат позициясини идрок қилишга, унинг шу ҳолича қолиш ёки қолмаслигини билишга муваффақ бўлади.


Халқаро позициянинг ўзгариши айрим давлатлар позициясининг ўзгаришига қараб бўлади. Маълум бир давлат кучли ёки кучсизлиги туфайли, бошқалар билан муносабатининг пухта ёки заифлиги туфайли ўз позициясини ўзгартирса, халқаро мезонда ўзгариш рўй беради. Негаки дунёдаги мавжуд кучлар мезонида ўзгариш бўляпти. Демак, халқаро позицияга таъсир кўрсата оладиган давлат позициясини англаш халқаро позицияни англашнинг асосидир. Шунинг учун асосий эътиборни ҳар бир давлат хусусидаги маълумотларни қўлга киритишга қаратмоқ лозим. Зеро, шундай қилиш сиёсий онгнинг илк ўчоғидир. Ҳар бир давлатнинг позицияси халқаро майдонда тутган ўрнига эмас, балки ўзининг ички ва ташқи сиёсатига алоқадор ишларига боғлиқдир. Шундан кўриниб турибдики, дунёдаги мавжуд давлатлар сиёсатининг асосини, яъни мафкурасини ўрганиш даркор. Ислом уммати ҳам уларга нисбатан ўзининг қандай ёндашишини аниқлаб олмоғи лозим. Шунингдек, улар қўллаётган услуб ва тактикаларни ҳам билиш керак ҳамда уларни доимий кузатув билан, ўзгариш миқдорини аниқлаш билан, ўзгаришга мажбурловчи омиллар ёки сабабларни англаш билан боғламоқ лозим. Айни пайтда бу давлатларга таъсир кўрсатадиган ёки услубларию тактикаларини ўзгартиришга мажбурлайдиган нарсаларни ҳам билиб олиш шарт.

 

3-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147