Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Россия Биринчи жаҳон урушидан олдин Европадан қолоқ эди. Айрим Европа давлатлари томонидан эксплуатация қилинар эди. Ундаги асосий саноатлар Франция, Англия ва Белгиянинг қўлида эди. Металлургия корхоналари французларга, Донецк конидаги кўмир саноати ажнабийларга, нефт конларининг ярмига яқини инглизлар ва французларга қарарди. Россия саноатидан тушадиган фойданинг катта қисми чет эл, хусусан инглиз, француз банкларига кетарди. Мамлакат 1924 йилда ҳокимият низоми борасида ҳам, иқтисод, сақофат, таълим соҳасида ҳам қолоқ эди. Шунга қарамай, у йирик давлат ҳисобланарди. Халқаро сиёсатга ўз таъсирини ўтказарди. Коммунистик партия ҳокимият тепасига келгач, вазият фақат услуб жиҳатдангина ўзгарди. Коммунистлар мамлакатни зўравонлигу қирғин, террор ва таҳдиду қувғин билан бошқардилар. Ўз ҳокимиятларини халқнинг бош суяк косаси устига қурдилар. Биринчи давлатни ўзларига қарши курашиш фикридан қайтара олдилар. Ва унинг иттифоқчисига, тўғрироғи ярим иттифоқчисига айландилар. Шу билан Совет иттифоқи дунёни бошқаришда биринчи давлатнинг шериги бўлди. Бутун жаҳонга Совет иттифоқи ва Америка отлиқ икки гигант ҳукмронлик қилди. Россиянинг коммунистик сиёсати мафкура асосига қурилганди. Ғояси коммунизмни ёйиш бўлса, тариқати бузиш, вайрон қилиш, ҳаробага айлантириш, келишмовчиликларни келтириб чиқариш эди. Имкон топиши билан ҳамма жойга коммунизмни тиқиштирарди. Айни пайтда коммунистик низомни, ҳокимият низомига айлантирган давлатларга ҳукмини ўтказишга ҳаракат қиларди.


Коммунизм қулагач, Россия ва унинг етакчилари ҳам, халқи ҳам ўзининг подшоҳлик давридагидан ҳам, коммунизм давридагидан ҳам бошқа бир янги мафкурага муҳтожлигини англаб, капитализмга топинди. Ва ёмғирдан қочиб дўлга тутилди. Тобора қашшоқлаша бораверди. Ўзига ҳам, дунёдаги тутган ўрнига ҳам путур етди.


Россиядаги ҳокимият низоми капиталистик шаклга ўтди. У кўпроқ подшоҳлик даврига ўхшаса-да, коммунистик давридаги айрим белгиларни ҳам сақлаб қолди. Капиталистлар синфи - йирик бойлар қайтадан пайдо бўлиб, ҳокимиятга подшоҳлик замонидагидек тўла таъсир ўтказа бошлади. Фақат бу сафар собиқ КГБ ҳодимлари ва териларини ўзгартириб олган коммунист сиёсатчилар янги модага кўра, капиталистларга айланиб олиб, Россияга ҳукмронлик қилардилар.

 

70-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147