Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчидан, ўтмишда йирик бўлиб, ҳозирда яна қайта тикланишга шай турган давлатларнинг халқлари. Улар: Ислом уммати ва немислар.


Учинчидан, бу халқлар ва давлатларга япон халқи ҳам қўшилади. Негаки у гарчи таниш маънодаги йирик давлат ҳисобланмаса-да, иқтисодий кучга эга бўлгани туфайли дунёнинг улкан муаммоларига халқаро иқтисодий таъсир кўрсата олади.


Хитой ўзининг иқлимий муҳитидаги йирик давлатдир. Уни иқлимий йирик давлат, деб тавсифлаш мумкин. Жаҳоннинг турли минтақаларидаги халқаро муаммоларга кўрсатадиган таъсири жуда заиф. Ўзининг иқлимий муҳити бундан мустасно. Шунинг учун жаҳонга таъсир кўрсатувчи давлатлар ва халқлар хусусидаги бу баҳсимизда у ҳақда гапиришдан тийилиб турамиз-да, Хитойнинг иқлимий муҳити муаммоларига тўхталганимизда сўзимизни давом эттирамиз.
Энди мана шу давлатлар ва халқлар хусусида гапиришга ўтайлик.


1. Исломий уммат
Бу уммат Оллоҳ Субҳонаҳу пайғамбари Муҳаммад rни одамларни динсизлик зулматидан халос этиб, Ислом нурига олиб чиқиши учун юборган пайтда дунёга келди. Ортидан, яъни Пайғамбар r Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин унинг давлати - Ислом давлати барпо бўлди.


Бу давлат Пайғамбар rдан кейин хулафои рошидинлар даврида ва улардан кейинги халифалар даврида кўп давлатларни фатҳ қилиб, то ўтган аср бошларида қулагунига қадар ер юзига эзгуликни ёйди. Оллоҳнинг изни ила унинг қайта тикланиши кутилмоқда.


Дастлаб даъватни араблар олиб бордилар. Кейинчалик Ислом дунёнинг ҳар тарафига ёйилиб, кўп миллатлар унга кириб келиб аралашиб кетишди. Араб билан ажам ўртасини фақат тақвогина ажратиб турадиган бўлди.
Биринчи бўлиб Исломни ёйган халқ араблар бўлгани учун, хусусан, араб халқи билан, умуман эса Ислом уммати билан танишмоқ лозим.


Араб халқи ғазотлар ичида кун кечириб, урушларга ўрганиб кетганди. Ҳарбий табиат, ўзгалар учун жавобгарлик ҳиси мана шунинг натижасида пайдо бўлганди. Шунинг учун ҳам исломий рисолатни Оллоҳ нозил қилган тариқат, яъни даъват ва жиҳод орқали кўтариб чиқишга энг муносиб халқ эди. Жиҳод қул қилиш эмас, эзгуликни ёйиш йўлидаги моддий жангдир. Исломни

 

52-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147