| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Пауэлл 2004 йилнинг 27 мартида Америка ноиблар кенгашига қарашли ҳарбий ҳаракатлар бўйича комиссияга берган баёнотида мана шу лойиҳалардан иқтибос келтириб, шундай дейди: «Кавказ, Ўрта Осиё, Ғарбий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаси савдо ва алоқа тармоғига уланса, улкан имкониятларни тақдим қилади. Бироқ, бу иш тинчлик ва хавфсизликка эриша олсаккина амалга ошади… Покистон бу ҳақда ўйлаб, ўз структураси ва портларини (…) қайта тиклади. Саудиялик ва япониялик шерикларимиз билан Афғонистондаги йўл тармоқларини қуришда давом этаверамиз».
Америка дипломатиясининг ҳаракатлари минтақани ҳарбий, сиёсий ёки иқтисодий иттифоқлар тузишга ишонтиришга қаратилган. Покистон - Афғонистон ҳудудидан бошланиб, Теҳрон ва Кобулни ҳам оралаб ўтади. Бу билан ўз марказида стратегик иттифоқлар харитасини қайта тузишга йўл очяпти. Исломободдаги сиёсий ишлар Вашингтон билан Исломобод ҳарбий муассасаларининг терроризмга қарши курашдан ташқари янги бир иттифоққа киришларининг эҳтимоли борлигини башорат қиляпти. Америка, Европа «НАТО»си орқали бошқарадиган Осиё «НАТО»сини тузиш ҳақида ҳам гап юрибди. У Вашингтоннинг минтақадаги анъанавий иттифоқдошларидан ташқари Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Озарбайжондаги янги иттифоқдошларини ҳам ўз ичига олади. Бундан мақсад энергия олиб ўтиш қувурлари тармоғини хавфсизлик ва ҳарбий жиҳатдан ҳимояловчи, айни дамда ҳар қандай Хитой ёки рус назорати бош кўтаришининг олдини олувчи иқлимий низомни барпо қилишдир.
Шунингдек, Вашингтон билан Москванинг собиқ иттифоқ жумҳуриятларига тааллуқли муоммолар борасидаги позициялари ўртасида тўқнашув юзага келди. Америка давлат котиби Колин Пауэллнинг 2004 йил 26 январда Москвага ташрифи чоғида шу иш ойдинлашди. Американинг Москвадаги элчиси ташрифдан сал олдинроқ Пауэллнинг нияти рус томони билан собиқ иттифоқ жумҳуриятларига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишдир деб, ташрифнинг асосий мақсадларидан бири рус ва Америка тарафларининг собиқ иттифоқ фазосида «учрашиш нуқтаси»ни излашдан иборатлигига ишора қилиб ўтди. Элчи бу минтақа борасида икки тараф ўртасидаги муносабатларни барқарор этишга тўсқинлик қилувчи «муайян муаммолар» борлигини эътироф этди. Айни пайтда Москва икки тараф ўртасида минтақадаги нуфузни тақсимлаб олиш «битими»нинг мавжудлигини инкор қилди. Америка манбалари икки давлатнинг шу борадаги муносабатларига тўсқинлик қилувчи «муоммолар»га ишора қилиб
108-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|