Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

5. Ҳиндистон ярим ороли масаласи
Ҳиндистон ярим ороли масаласи қадим масаладир. Фақат у ҳеч қачон бугунгидек кўзга ташланарли бўлмаган, жаҳоннинг асосий муаммоларидан ҳисобланмаган. Уни шу ҳолатга келтирган уч омил бор: Кашмир муаммосидан қайнаб чиққан Исломий уйғониш; минтақада Хитой кучининг ортиб кетаётгани; Ҳиндистон билан Покистоннинг ядровий давлатлар қаторига қўшилиши.


Исломий уйғонишнинг олдини олиш осон иш бўлмай қолди. Афғонистоннинг Америка томонидан босиб олиниши сабабларидан бири Кашмир мусулмонларини қўллаб-қувватловчи Исломий ҳаракатларга зарба бериш учун янги салиб юришини бошлаш эди. Айниқса 1999 йилда мусулмонларнинг кучи ўзини кўрсатганди. Исломий лашкарлар Покистон-Ҳиндистон ҳудудида Кашмир довон-ларида жойлашган Каргилга ҳужум қилиб, ҳиндлар қўшинини мағлуб этиб, Кашмирни озод қилишларига бир баҳя қолганди. Би-роқ, Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф ва ўша вақт-даги штаб бошлиғи Первез Мушарраф хиёнат қилиб, Американинг буйруғи билан ҳужумдаги қўшинни олиб чиқиб кетишганди.


Мана шу ҳодисанинг ўзиёқ америкаликларга хавф бонгини чалганди. Натижада улар минтақадаги мусулмонлар кучининг зўрлиги билан яхшилаб ҳисоблашадиган бўлиб қолишганди. Шунинг учун ўз агентлари - Покистониннг ҳозирги президенти Первез Мушаррафга мамлакатдаги Исломий лагерларни йўқ қиласан, деб босим ўтказишди. Кашмирда Ҳиндистонга қарши курашган жангчилар ўша ерлардан чиққан, улар террористлар, деган баҳонани рўкач қилишди.


Шунингдек, Америка Первез Мушаррафга иккинчи марта босим ўтказиб, уни Исломий Кашмирни сиёсий қўллашдан бош тортишга мажбур қилди. Малай бу сафар ҳам қуллуқ қилиб, ўзининг Кашмир халқи ўз тақдирини ўзи белгилаши ҳақидаги ҳуқуқлардан воз кечганини эълон қилди. Кашмир муаммосини икки ёқлама асосда ҳал қилиш учун Исломободда Ҳиндистон давлати билан Покистон давлати ўртасида музокаралар бошланди. Бундан мақсад Покистон ҳукуматига Кашмирда ҳиндларнинг ҳаққи борлигини тан олдириш эди. Музокаралар Кашмирдан ҳинд босқинчилигини қувиб чиқариш эмас, айнан шу ишни қонунийлаштириш учун олиб борилди.


Американинг Первез Мушаррафга Кашмир масаласида босим ўтказишдан мақсади Покистонда улканлашиб бораётган Исломий қувватга зарба беришгина эмас, минтақада мувозанатни юзага келтириш ҳам эди. Токи Ҳиндистон Покистон уруши билан овора

 

111-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147