Ҳатто Ғарбдаги аксар одамлар умумий халқаро қонун бўлишини, давлатларнинг унга бўйсунишини ва мажбуран ижро этишини инкор қиладилар. Халқаро қонун фикри туғилганидан бошлаб, Ғарб қонуншунослари ўртасида унинг моҳияти хусусида ихтилоф ўрмалаб қолди. Кўпчилик унинг мажбурловчи кучига шубҳа билан қаради. Масалан, Германиядаги Кант ва Гегел, Англиядаги Гоббс ва Остин ҳамда бу икковининг издошлари умумий халқаро қонуннинг бўлишини рад қилдилар. Ғарб қонуншуносларининг аксарияти шу фикрга борди. Ҳатто унинг бўлиши тарафдорлари ҳам ижро этилиши вожиб бўлган қонун сифатида эмас, унга амал қилмаган одам ҳеч қандай қонуний жавобгарликка тортилмайдиган ахлоқий норма сифатида бўлишини айтадилар. Ҳатто халқаро қонуннинг қонунийлик мазмунини изоҳлаш учун важ-корсон кўрсатаётганларнинг изоҳлари ҳам халқаро қонуннинг бўлмаслигига, нари борса халқаро урф бўлишига далолат қилади. Шунга кўра, Ғарб мутафаккирлари орасида умумий халқаро қонун бўлиши тарафдорлари озчиликни ташкил қилади. Халқаро урфдан бошқасининг эса бўлишини исботлаш амри маҳол.
132-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|