Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бироқ, бу сафар уруш Англиянинг зиёнига якун топди. Чунки у урушдан «қовурғаси синиб» чиқди. Ундан ғолиб бўлиб чиққан давлат Америка бўлди. Шунинг учун халқаро куч Англиядан Америка қўлига ўтди ва Америка биринчи давлатга айланди. Халқаро вазият Америкада - биринчи давлатда гавдаланди. Унинг рақобатчиси Совет иттифоқи эди. Англия ва Франция эса халқаро майдонда иккинчи даражага тушиб қолишди.


Иккинчи жаҳон уруши якунлангач, халқаро вазиятда янги бир омил пайдо бўлди. У дунёнинг икки халқаро лагерга ажралиши эди. Бу нарса халқаро низони кескинлаштириб, халқаро вазиятни чигаллаштириб юборди. Бундай ҳолат мана шу тарзда аввал ҳеч рўй бермаганди. Тўғри, Биринчи жаҳон урушидан ҳам аввал халқаро вазият блоклардан тузилган эди. Лекин улар лагер эмасдилар. Урушдан аввал у демократия ҳамда нацизм ва фашизм диктатураси жабҳаларига бўлинарди. Бироқ, бу бўлиниш мабдали лагерлар шаклида эмасди. Негаки нацизм ҳам, фашизм ҳам мабда эмас ва мабда бўлолмайди ҳам. Шунинг учун Иккинчи жаҳон урушидан олдин мабдаий маънодаги лагерлар бўлмаган эди. Урушдан кейин эса олам икки халқаро лагерга ажралди. Улар ғарбий ва шарқий лагерлардир. Америка ғарбий лагердаги биринчи давлат деб, Россия (Совет иттифоқи) эса шарқий лагердаги биринчи давлат, деб ҳисобланар эди. Гарчи бу икки лагер мабда асосида курашсалар-да, ўзаро манфаатлар устида тортишсалар-да, бу ишларни халқаро асосда қилардилар. Негаки мабданинг бир ўзи икки лагерга ажралиш маркази эмасди. Унинг ёнида халқаро манфаатлар ҳам турарди. Бу халқаро манфаатлар шарқий лагерда коммунизм мабдаси ва уни ёйиш тақозосига қараб бўлса, ғарбий лагерда миллий манфаатларга мувофиқ ва ҳаётдаги ҳамма ишларни манфаатдорлик билан ўлчовчи капиталистик мабда асосида бўларди. Шунинг учун ғарбий лагерда мабдаси тўғри келмаса ҳам, манфаатлар тўғри келадиган давлатлар бор эди. Шарқий лагерда эса бу нарса кўзга ташланмасди. Шунга кўра, шарқий лагер давлатларининг ҳаммаси коммунистик бўлиб, бошқа мабдали биронта ҳам давлат бўлмаган. Негаки унинг маркази мабда эди. Ғарбий лагер эса парчаланиб ётарди. Шунинг учун уни заифлатиш, ундаги айрим давлатларни шарқий лагерга оғдириш имкони бор эди. Айни пайтда ундан уруш ҳолатида ҳам, тинчлик ҳолатида ҳам халқаро вазиятга таъсир кўрсата олувчи учинчи бир лагер пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмасди.


Ғарбий лагерга чуқур назар ташлаган одам, Американинг биринчи давлатлик мақомини эгаллашидан келиб чиққан ички бўлинишни ҳам топарди. Бу мақом аввал Британияники эди.

 

31-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147