Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ажралиб чиқиб, Совет иттифоқи билан бўладиган муносабатларда мустақил сиёсат қўллай бошладилар. Генри Киссинжер 1973 йилни Европа йили деб атаганди. Негаки шу йилда умумий ечимлар рўй берганди. Вpетнамдаги вазият атрофида Париж битими имзоланди. АҚШ билан Совет иттифоқи Францияни ўзининг кўпгина мустамлакаларидан чиқариб юбориб, Британияни ўзининг дунёдаги кўпгина ҳарбий базаларини бузишга мажбур қилишганди. Хитой ҳам исканжага олинганди. Шу билан келишув ўз асосларидан жудо бўлди. Қўшма штатларнинг келишувдан аввалгидан ҳам улканроқ ҳарбий қувват сифатида ажралиб чиққани шубҳасиздир. Шунинг учун Британия, Франция ва Голландияларни ўз мустамлакаларидан чиқариб юбориб, уларнинг ўрнини эгаллаш орқали етук сиёсий нуфузга ҳам эга бўлиб олганди. Хуллас, келишув АҚШ учун сермаҳсул бўлди. Салбий томонлари мутлақо бўлмади деб айтиб бўлмайди. Бироқ улар ижобий жиҳатлар билан беллаша олмас эди. 1973 йилда асосларини йўқотгач, Америка келишув сиёсатидан келиб чиққан салбий жиҳатларни бартараф этишга киришди. Ишини Совет иттифоқи нуфузининг мавжуд майдонидан нарига ўтишни чеклаб қўйиш, уни иқтисодий жиҳатидан ҳолдан тойдириш ва Европани Американинг паноҳига қайтаришдан бошлади.


Совет иттифоқи нуфузининг ўз майдонидан нарига ёйилиши уни баттар заифлаштирар эди. Негаки иттифоқ иқтисоди мўрт эди. Уни хоҳлаган пайтда уқалаб ташлаш мумкин эди. Лекин у Совет иттифоқига халқаро масалаларда қатнашиш ҳуқуқини берарди. Бу нарсани эса АҚШ назаридан қочирмаган эди. Чунки у келишув сиёсати орқали Совет иттифоқини ўзига шерик қилиб эмас, исканжага олишни кўзлаган эди. Шунинг учун ҳам унинг нуфузи ўз майдонидан нарига ўтиб кетишининг олдини олишни лозим топди.


Совет иттифоқини иқтисодий жиҳатдан ҳолдан тойдиришга тўх-таладиган бўлсак, АҚШнинг фикрича, қуролланиш пойгаси итти-фоқ иқтисодини мажақлаб, инқирозга учратарди. Бу иш 70-йиллар охирига келиб, Картер даврида бошланди. Кейинроқ кучайиб, Рейган сиёсатининг алоҳида кўзга ташланувчи белгисига айланди. Рейган қуролланиш пойгасини авж олдирди. Ўтмишдоши Картер тузган программа бўйича иш юритди. Уларнинг энг эътиборлиси ҳаракатланувчи «Эм Икс Першинг» ракеталари эди. Бу ишга стратегик мудофаа (юлдузлар жанги) ташаббуси ҳам қўшилди. Бу стратегия технологияни душман ракеталаридан сақловчи қалқонни яратиш учун сафарбар этишни тақозо қиларди. Совет иттифоқи ўзининг ядровий қурол-яроғ омбори ядровий уруш бошлангудек

 

39-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147