Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

сақофий инқилоб билан машғул бўлган. Шунинг учун таҳдиднинг хатарга олиб бориш эҳтимоли бўлмаган. Самолёт воқеаси пайтидаги шароит эса ғайриоддий бўлган. Чунки Совет иттифоқи улкан ҳаво ва қуруқлик кучларини Европанинг ўртасида, денгиз кучларини эса Ўрта ер денгизида йиғаётганди. Хитой сақофий инқилобдан чиқиб, жаҳонга ўзини кўрсатишга интилаётганди, шу туфайли Совет иттифоқи билан тўқнашаётганди. Агар Никсон Кореяга таҳдид қилганида, Хитойнинг унга раддия билдириши эҳтимоли бор эди. Бу нарса кескинликнинг ортиши ва тўқнашувга олиб борарди. Уни Англия шарқ лагерига қарши ташвиқот олиб бориш учун восита сифатида қўллаши мумкин бўларди. Шунга кўра, Американинг таҳдид ва асаббузарлик қилмагани тўғрироқ эди. Никсон жимлигининг сабаби мана шунда.


Бу икки ишнинг шароитлари ҳар хил бўлгач, улардаги ижро ҳам ҳар хил бўлиши лозим.


Масалан, Никсон президентлик лавозимини эгаллаши билан дарҳол Европага ташриф буюрди. У иттифоқчиларига қайтиб, Совет иттифоқи билан Яқин шарқ масаласи юзасидан боғланишдан олдин уларнинг фикрини билмоқчилигини даъво қилди. Агар сабаб бўлишга лойиқроқ бошқа шароитлар бўлмаганида, унинг гапига ишониш мумкин эди. Чуқурроқ назар ташланса шу нарса маълум бўладики, Англия Еврпа давлатларини Яқин шарқ масаласида ўз атрофига йиғиш учун улар билан алоқа ўрнатиб, уларни мабодо шарқий лагерга қарши жаҳон уруши бўлиб қолса, Россияга қарши ўз тарафида туришга қаноатлантирмоқчи бўлди. Бу - ўта хатарли вазият. Айнан шунинг учун Никсон президентлик лавозимини эгаллаган заҳоти Европа давлатларига ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад уларни Англиядан ажратиб юбориш эди.


Яна бир мисол. Совет иттифоқи 1968 йилнинг охирларида Чехословакияга ҳужум қилди. Руминиядан бошқа барча Варшава иттифоқчилари унда иштирок этдилар. Иттифоқ қўшини коммунизмни, коммунистик давлатни, коммунистик партияни эҳтимоли бор Ғарб тажовузидан ҳимоя қилиш баҳонасида Чехословакияга кириб борди. Эҳтимол, шундай бўлгандир. Бироқ, ҳодиса рўй берган вазиятлар коммунистик партиядан ҳам, коммунизмни муҳофаза қилишдан ҳам муҳимроқ эди. Айниқса бу ишда коммунистик партия раҳбарларининг коммунизмни талқин қилишдаги ижтиҳодларидан бошқа ҳеч нарса бўлмаганлиги ҳисобга олинса, вазият ундан кўра хатарлироқ эди. Шароитлар чуқур кузатилса, шу нарса маълум бўладики, Миср соҳилларидаги

 

125-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147