| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бир оёғини Европа иттифоқига, иккинчисини Америкага қўяди. Унинг манфаатлари Европа иттифоқини заифлаштириш деган нуқтада Америка манфаатларига мос келади. Британия мақсади Европага ўз нуфузини ўтказиш бўлса, Америка мақсади Европа битта кучга айланиб, у билан рақобатлашмаслигидир.
в) 2004 йил майда Европа иттифоқига қўшилишга 2003 йил 16 апрелда имзо чеккан ўн давлатнинг аксарияти Америка нуфузи остидаги минтақага қарашлидир. Проди тили билан айтганда, «Европа иттифоқининг айрим янги давлатлари хавфсизлик масалаларига алоқадор соҳаларда Қўшма штатлар билан мустаҳкам алоқаларга эгадирлар». Проди бу гапини 2003 йил 19 апрелда айтган.
г) Американинг нефт конлари устидан назоратни кучайтириши унга нефтга муҳтож Европа иттифоқи давлатлари устидан назоратни кучайтириш имкониятини беради. Шунингдек, учинчи олам ҳокимлари устидан назоратни кучайтириши фойдали савдо битимларини ёлғиз ўзи эгаллаши, бу олам бойликларини талаши Европа давлатларининг бундай даромадлардан маҳрум қилиш демакдир.
Шунга асосан Европадаги кучлар мезони барқарор эмас. Битта Европа кучи деярли йўқ, Европада кучли давлатлар бор, холос. Уларнинг бошида Франция туриб, Европа давлатларидан уюшма ясаб, Европа кучини пайдо қилмоқчи бўляпти. Британияга эса кучли Европа блоки дунёга келишининг қизиғи йўқ. У фақат Европага ўз нуфузини ўтказишга қизиқади, холос.
Шундай қилиб, Европа муаммоси, ундаги халқаро муносабатлар, унинг Америка билан муносабати, бошқа долзарб муаммолар билан муносабати, реакциялари ундаги бошқа давлатларни қайсидир даражада халқаро эътиборга эга бўлишга ундаяпти. Ундаги мувозанатлар хилма-хиллиги, манфаатлару муносабатлар тўқнашуви уни жаҳон хавфсизлиги учун барқарорлаштириш жиҳатидан бўладими ёки аксинчами, хатарли муаммога айлантиряпти. Шунинг учун Европа муаммосининг бошқа беш муаммога таъсири ва улар билан реакцияга киришиши назаримиздан четда қолмаслиги керак. Шунга биноан, Европа муаммосига унинг ўзаро талашиб-тортишувчи давлатлар бўлган замонидан бошлаб, аввалига муштарак иқтисодий бозорига, кейинчалик эса жаҳондаги ўз вазнига эга бўлмоқчи бўлган Европа иттифоқига айлангунига қадар воқеи ва муҳимлигига тўғри келадиган назар билан қарамоқ лозим. Бу нарса бошқа муаммолар ва уларга нисбатан Европанинг муносабати билан танишиш асносида янада ойдинлашади.
80-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|