Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Анжуманга Америка давлат департаментидаги Яқин шарқ ва Шимолий Африка ишлари вакили жаноб Жорж Маги бошчилик қилди. У кетма-кет беш кун давом этди. Бу махфий анжуманда минтақанинг энг кўзга кўринган сиёсий стратегик ва иқтисодий вазиятлари кўриб чиқилди. Пировардида агар амалда Яқин шарқни Америка базасига айлантирмоқчи ва бу иш учун минтақа аҳолиси билан ҳамкорликни услуб қилиб олмоқчи бўлса, Америка сиёсатининг Британия сиёсати билан боғлиқ ҳолда қолишига ҳеч қандай йўл қолмади, деган қарорга келишди. Сурия жумҳурияти президенти Шукрий Қутлийнинг нефт қувурлари учун имтиёз беришдан бош тортгани, кейин бу имтиёз Ҳусний Заим уюштирган инқилоб орқали олинганини фикрларининг тўғрилигига асосли далил қилдилар. Айниқса ўша йилнинг ўзида - 1949 йилда инглизлар Ҳановий бошчилигида қайтадан инқилоб уюштиришиб, Ҳусний Заимни қулатишди. Сурия яна инглизлар қўлига ўтди. Бу ҳам уларнинг қарашларини қувватловчи омил бўлди. Бу анжуман араб майдонидаги Америка дипломатиясига йўлланма берувчи энг муҳим воситалардан ҳисобланади. Унда Оқ уйга ҳам, ички ишлар вазирлигига ҳам, мудофаа вазирлигига ҳам, денгиз флоти вазирлигига ҳам тавсиялар берилди. Бу тавсияларга қуйидаги қисқача муҳим баён тақдим қилинди:


Охирги икки уруш тажрибалари шуни исботладики, Яқин шарқ минтақаси Совет иттифоқига қарши уруш очиш учун зарур бўлган барча элементларни ўзида мужассам этган асосий базадир. Россиянинг Кавказдаги нефт конларига ҳужум қилиш, уни энг бой нефт конларидан - уруш қуролидан маҳрум этиш учун Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик қилишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки бунинг учун Сурия, Ливан ва Фаластинда ҳарбий ҳаво базаларини яратиш шарт. Токи Ироқ ва Миср Совет иттифоқининг Боку ва Кавказдаги нефт конларини қамал қилиш ва ишдан чиқариш учун тузилган ҳар қандай ҳужумкор лойиҳани одам, қурол ва бошқа анжомлар билан таъминловчи улкан омборга айлансин.


Шунингдек, 1941 йилдан 1944 йилга қадар Юнонистон, Сицилия ва Италияга қилинган ҳарбий ҳужумлар иттифоқдош кучларга қарши урушиш ва душман қўшинини Европа қалъасига қамал қилиш учун ғалабани кафолатловчи кескин ҳарбий операцияларини таъминлаш ва қўллашда Яқин шарқнинг нечоғли аҳамиятли эканини баҳсу мунозарага ўрин қолдирмайдиган даражада изоҳлаб турибди.


Қисқача баён қарорлар қабул қилиш билан якун топди. Барча анжуман қатнашчилари тўртта тавсияга келишдилар:

 

86-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147