Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

بسم الله الرحمن الرحيم

МУҚАДДИМА


Сиёсат умматни ички ва ташқи жиҳатдан бошқармоқдир. У давлат ва уммат томонидан амалга оширилади. Бошқарув бевосита давлат қўлида бўлади. Уммат эса ундан ҳисобот олиб туради.


Умматни давлат томонидан ички ва ташқи жиҳатдан бошқариш ичкарида мабдани ижро этиш билан бўлади. Бу ички сиёсат дейилади.


Умматни давлат томонидан ташқи жиҳатдан бошқариш бошқа давлатлар, халқлар ва умматлар билан бўладиган муносабатлар ҳамда мабдани дунёга ёйишдир. Бу ташқи сиёсатдир.


Ташқи сиёсатни англаш давлат ва уммат вужудини асраб қолишнинг мазмун-моҳияти, даъватни дунёга ёйиш имконини топишнинг асоси ҳамда умматнинг бошқалар билан бўладиган муносабатини энг тўғри тарзда тартибга солишнинг заруратидир.


Модомики Ислом уммати исломий даъватни барча одамларга етказиш мажбуриятини ўз бўйнига олган экан, дунё билан муттасил боғланиб, унинг аҳволидан хабардор бўлиб, муаммоларини идрок қилиб, давлатлар ва халқларнинг интилишларини англаб, курраи заминда рўй бераётган сиёсий ишларни кузатиб, давлатларнинг ўз сиёсий режаларини ижро этиш услублари хусусида, ўзаро муносабатлари хусусида, сиёсий музокаралари хусусида мулоҳаза юритиб бориш мусулмонлар зиммасидаги бурчдир. Шунга кўра, улар исломий олам позициясининг моҳиятини халқаро позицияни англаган ҳолда идрок қилмоқлари лозим. Токи ўз давлатларини барпо қилиш ва даъватни дунёга олиб чиқиш учун иш услубини аниқлаб олишга муваффақ бўлсинлар.


Шуни ҳам унутмаслик лозимки, халқаро позиция ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди, халқаро вазиятларга қараб ўзгариб туради.


Ҳар бир давлатнинг позицияси халқаролик жиҳатидан бир хил ҳолатда туравермайди. Кучли ва кучсизлиги, таъсир кучига эгалиги ва эга эмаслиги, бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатлари ва бу муносабатларнинг ҳар хиллигига қараб ўзгариб туради. Шунинг учун халқаро позиция тўғрисида батафсил тўхталиш ҳам, маълум бир давлатнинг позицияси тўғрисида аниқ бир фикр айтиш ҳам мумкин эмас. Муайян даврдаги халқаро позиция тўғрисидагина батафсил тўхталиш мумкин. Шунда ҳам унинг ўзгариши мумкинлиги ҳисобга олинади. Муайян шароитлардаги маълум бир давлатнинг позицияси хусусида аниқ бир фикр айтиш мумкин.

 

2-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147