Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
сиёсий нуфузини дунё давлатларига ўтказиш билан овора. Шунингдек, у глобаллаштириш сиёсати орқали тижоратини кенгайтиришга ҳаракат қилди. Бу сиёсатга Жаҳон савдо ташкилоти сафарбар этилди ва у божхоналар бирлиги номли баҳона остида маҳаллий бозорларга дахл қилиш учун уни бир восита қилиб олди. Шу билан тижорат эркинлиги юзага келди. Улкан иқтисодий кучга, трансмиллий ёки океанлардан ўта олувчи энг кўп ширкатларга эга бўлгани боис Жаҳон савдо ташкилоти таъминлаб турган қонунийлик соясида ярим ёпиқ ёки Америка бошқарувидаги очиқ дунё иқтисодига қўшилишдан бош тортаётган бозорларни очишга муваффақ бўлди.
Америка шундай улкан ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий қудратга эга бўлганлиги туфайли дунёдаги барча давлатларнинг ишига аралашадиган, ҳар бир давлат маҳаллий сиёсатининг бир қисмини эгаллайдиган давлатга айланди. У ривожланган ёки қолоқ бўлишидан қатъий назар, беистисно барча давлатларга назорат сиёсатини ўтказишга уриняпти. Айрим пайтлардаги муваффақиятсизликларига қарамасдан, бу ишини тарк этмаяпти.
Дунёдаги мавжуд муаммоларнинг барчасида Американинг қўли бор. У нотинч минтақаларда кескинлик ўчоғига ўт қаламоқда. Давлатларни янги синфларга ажратмоқда. «Ёвузлик меҳвари давлатлари», «терроризмга ҳомий давлатлар» атамалари ана шулар жумласидандир. Бу атамаларнинг зараридан иттифоқдош давлатлар ҳам, қарам давлатлар ҳам бебаҳра қолмаяпти. Бутун жаҳонга ё мен билан бўласан, ё терроризм билан, деган кескин талаб қўйяпти. Бетарафликни тан олмаяпти.
Ўзи тангликлар, кескинликлар, муаммолар келтириб чиқариб, уларга ечим излашда яна ўзи бош бўляпти. Бу ишларни дунёни назорат қилиш стратегиясининг бир бўлаги сифатида амалга оширяпти.
Америка ўзининг ҳарбий ва иқтисодий қувватини сиёсий ишларида суиистеъмол қилди. У нуфузини анъанавий мустамлакачилик давлатлари каби иқтисод ва савдо жиҳатига ўтказиш билан чекланмасдан, ҳаётнинг барча жабҳаларига ёймоқчи бўлди. Шу билан таълиму матбуот соҳасида ҳам, ижтимоий ҳаёту тафаккур соҳасида ҳам, сақофату хавфсизлик соҳасида ҳам ўз нуфузига эга бўлди.
Масалан, таълим соҳасида очиқдан-очиқ программаларни ўз идеологиясига мослаштирди. Саудия, Қувайт, Иордания, Миср каби араб давлатлари тараққиёт ва замонавийлаштириш баҳонасида программаларни қайта кўриб чиқишга муккасидан
61-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|