Шарқий лагер эса ёлғиз мабдага асосланган бўлиб, ўтган асрнинг 60-йилларига қадар ўзини йўқотмади. Уни мафкуравий жиҳатдан ҳам, ҳарбий жиҳатдан ҳам Россия (Совет иттифоқи) бошқарарди. Совет иттифоқи бир томондан раҳнамо мақомида бўлса, иккинчи томондан ҳимоячи ва қўмондон мақомида турарди. Шунинг учун ҳам унинг давлатлари орасида фикрий ва сиёсий етакчилик борасида Россия (Совет иттифоқи) билан беллашади-гани йўқ эди. Ҳатто иттифоқ сиёсатига эътироз билдиришга биронта давлатнинг ҳадди сиғмасди. Мабодо шундай бўлиб қолса, ҳарбий куч билан бўлса ҳам унинг оғзи ёпилиши аниқ эди. Шарқ лагерининг ички сиёсати Сталин давридан бошлаб давлат аппара-тини кучайтириш, ҳам мудофаа ва ҳам ҳужум учун ҳарбий қўшин кучларини тайёрлаш асосига қурилганди. Ташқи сиёсати эса капитализм билан социализмнинг тинч яшаши мумкин эмаслигига асосланганди. Шунга кўра, у капитализмни мудом ўзининг сиёсий душмани деб биларди. Аслида ҳам у мафкуравий душман эди. Иккинчи жаҳон уруши бўлганда Совет иттифоқи Англия, Франция ва Америка билан ҳамкорлик қилди. Маълум муддат ёнма-ён яшадилар. Лекин ночорликдан юз бераётган бу истисноий ҳолат уруш тугаши биланоқ барҳам топиб, Совет иттифоқи билан Ғарб давлатлари ўртасида сиёсий алоқалар давом этиб турган бўлса-да, совуқ уруш рўй бера бошлаганди. Сиёсий муносабат БМТда, халқаро анжуманларда, дипломатик муомалаларда, вакилликларда ўз ифодасини топарди. У коммунизмнинг асосий сиёсатидаги ўзгаришни эмас, бор-йўғи турли сиёсий услубларнинг бирини ифодаларди, холос. Ғарбий лагерга нисбатан коммунистик сиёсат Совет иттифоқининг асоси бўлган мафкурадан келиб чиқарди. Гап шундаки, коммунистик мабда капитализм билан коммунизм ёнма-ён, тинчгина яшаши мумкин эмас, улардан бири иккинчиси устидан ғолиб бўлиши шарт, деган мазмунни ҳам ўз ичига оларди. Коммунизмга оид барча китоблар бу икки мабда ўртасидаги низонинг барҳам топиши мумкин эмаслигини уқтирарди. Ленин ҳам, Сталин ҳам - ҳамма коммунистлар ҳам худди шу фикрда бўлишган, бу борада ихтилоф бўлмаган. Қайси бир коммунист - сиёсатчи ҳоким ёки бошқа бўлишидан қатъий назар, капитализм билан коммунизмнинг ўзаро тотув яшашлари сиёсатини маъқуллагудек бўлса, коммунист мафкуранинг ташқи сиёсатига қарши чиққан ҳисобланарди.
34-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|