Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
нуфузларига қаралмайди. Таъсис этишда иштирок қилмаган ҳар қандай давлатга хоҳлаган пайтида халқаро жамоада иштирок этиш эркинлиги берилади ва у таъсисчилар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлса, ўшандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Айни пайтда барчага хоҳлаган вақтида халқаро жамоани тарк қилиш эркинлиги берилади. Ҳеч кимга қарор мажбурлаб ижро этилмайди. Ана шунда кўзбўямачилик билан халқаро оила номини олган сохта ташкилот эмас, қалбакилик билан БМТ номини олган оламшумул давлат эмас, ҳақиқий халқаро жамоа дунёга келади.
Оила ҳақидаги гаплар - мана шу. Энди қонун жиҳатига тўхталадиган бўлсак, халқаро жамоа учун ҳам, жаҳон давлатлари учун ҳам халқаро қонун бўлиши мумкин эмас. Халқаро жамоанинг идорий ишларини тартибга солиб турувчи, иш юритиш услубини кўрсатувчи ижроий қонунгина бўлиши мумкин. У ҳам кўпчиликнинг фикри билан шартли равишда қабул қилиниши, воқеалар ва воқеалар тақозоси билан кўпчилик унга ўзгартиришлар киритиши жоиз.
Халқаро қонун деган нарсанинг бўлиши ҳам, тузилиши ҳам жоиз эмас. Негаки қонун султоннинг фармонидир. Жаҳон давлати ҳам, жаҳон султони ҳам бўлмайди. Чунки бундай бўлиши амри маҳол. Унинг бўлиши урушлар ва қонли тўқнашувлар деганидир. Шунинг учун жаҳон давлати ёки жаҳон салтанатининг бўлиши дуруст эмас. Демак, халқаро қонун бўлмайди, тузилмайди. Бунинг уч сабаби бор: Биринчидан, қонун султоннинг фармонидир. Жаҳондаги барча давлатларнинг ҳам, халқаро ҳамжамиятнинг ҳам султони йўқ. Шундай экан, халқаро қонун деган нарсанинг ўзи аслида бўлмағур нарсадир. Иккинчидан, қонунни ижро этиш - вожиб. Бунинг учун салтанат керак. Жаҳондаги барча давлатларга ўз фармонларини куч билан ижро эттирадиган оламшумул салтанатнинг эса бўлиши мумкин эмас. Негаки, у урушларга ва қонли тўқнашувларга олиб боради. Учинчидан, қонун муносабатларни тартибга солади. Халқаро муносабатлар мажмуалар орасида ихтиёрий тарзда юзага келади. Ҳар икки ёки ундан ортиқ давлат ўзаро муносабатларини манфаатларидан келиб чиқиб ва ўз ихтиёрлари билан тартиблаштиради. Бу муносабатлар бошқа бир, икки ёки ундан ортиқ давлатлар ўртасидаги муносабатлардан фарқ қилади. Муносабатларни тартибга солувчи омил қонун эмас, битимлардир. Амалдаги муносабатлар фақат битимлар билангина тартибга тушади. Демак, барча давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи халқаро қонун бўлмайди. Бундай қонуннинг бўлиши мумкин ҳам эмас.
131-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|