давлатга айлантириш учун ишлагани тасаввурга сиғмасди. У Американинг нодонлиги, вазиятни идрок қилолмаганлиги деб ҳисобланди. Бироқ, бироз вақт ўтиб, Американинг Хитойни коммунистик давлатга айлантириш учун режа тузгани аён бўлди. Бундан кўзланган мақсад, уни Совет иттифоқига қарши қўйиш ва коммунистик лагерни парчалаб ташлаш эди. Американинг режаси йигирма йилдан кейин бўлса-да муваффақият қозонди. Мана шу Америка амалга оширган сиёсий ишдир. У халқаро аҳамиятга эга бўлган буюк тузоқлардан ҳисобланади. Яна бир мисол. Иккинчи жаҳон урушидан Европа Совет иттифоқининг таҳдидига учраб, хонавайрон, қашшоқ бўлиб чиқди. Ва ўзини Америка қучоғига отди. Менга ёрдам бер деб ялинди. Америка дарҳол унга ёрдам қўлини чўзди. Маршалл режасини тузди. Қарабсизки, Американинг ёрдамлари Европага оқиб кела бошлади. Улар иқтисодга оид ашёлар, қуроллар ва мутахассислардан иборат эди. Улар орқали ширкатларга шериклар ҳам кириб келди. Зиёлилар Америкага ҳижрат қилишга тарғиб этилди. Европанинг иқтисоди Американинг иқтисоди билан чамбарчас боғланди. Бир неча ўн йил ўтмасдан Европа Америкага қарам бўлди қолди. Унинг қаноти остига кирди. Европа иқтисодиёти Америка ширкатларининг мулкига айланди. Демак, Американинг Европага ёрдам бериши, уни ўзига илинтириш учун, зиёлиларини тортиб олиш, иқтисодиётига шерик бўлиш учун қўйилган тузоқ бўлган.
120-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|