Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ОЛАМ БАХТСИЗЛИГИНИНГ САБАБЛАРИ


Йирик давлатлар оламга ҳукмронлик қила бошлагандан буён уларнинг дастидан дунёнинг бахтсизликка юз тутаётгани шубҳасиз. Олам улар пайдо қилган «халқаро оила», «халқаро ҳамжамият» дастидан бахтсиз. Капиталистик мабда дунёга келганидан бери мустамлакачилик дастидан бахтсиз. Модомики «халқаро ҳамжамият», «халқаро оила» хурофоти мавжуд экан, модомики йирик давлатлар дунёни, унга ҳукмронликни талашиб тортишаверар эканлар, модомики шаклу шамоил ҳар қанча ўзгармасин, мустамлакачилик мавжуд бўлар экан, олам бахтсизлигича қолаверади. Уни ўнглаш учун шу уч муаммони ҳал қилиш, аниқроғи, шу уч омилни бартараф этиш шарт: Халқаро оила хурофотини, йирик давлатлар ҳукмронлигини, мустамлакачилик ва монополияни.


Халқаро оила аслида ноҳақ асосга қурилаган. У Ғарбий Европадаги насроний давлатлар оиласи асосида барпо бўлган. Мақсади Ислом давлатига қарши турувчи лагерни ташкил қилиш эди. Кейин унга Шарқий Европадаги насроний давлатлар қўшилди. Шу билан у Европадаги насроний давлатлар оиласига айланди. XVI асрдан, яъни Ислом давлати Европани супуриб юборадиган кучга эга бўлган пайтдан бошлаб XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар, яъни Ислом давлати заифлашиб, «касал одам»га айланган пайтига - 1856 йилга қадар шундай бўлиб келди. Сўнг Ислом давлатининг мулкини тақсимлаб олиш устида тил бириктирув бошланди. Шу уч асрга яқин муддат мобайнида халқаро оила «насроний оила» ва «Исломий давлатга адоват», дегани эди.


У насроний давлатнинггина оиласи бўлишига, Европадаги насроний давлатларгагина хосланишига, насроний бўлмаган давлатларни ўзига қўшмаслигига қарамасдан ўзини-ўзи «халқаро оила», «халқаро ҳамжамият», деб номларди. Халқаролик сифатини ёлғиз ўзи эгалларди. Халқаро ишлар муҳокамасини ёлғиз ўзи олиб борарди, бошқаларни аралаштирмасди. Ҳеч бўлмаса, ўзларини «насроний оила» деб номлаб, Исломга қарши жамоа деганларида бироз чидаса бўларди. Лекин улар ўзларига-ўзлари халқаролик сифатини бердилар, уни абадийлаштиришга ҳаракат қилдилар. Халқаро оила тушунчаси насроний давлатлар асосида белгиланди.


Шу оила қайси нарсани халқаро иш ва халқаро масала деб билса, ўша нарса халқаро иш ва халқаро масала, деб ҳисобланадиган бўлди. Уни тартибга солиш ва абадийлаштириш учун анъанавий қоидалар ишлаб чиқилди. Кейинчалик улар

 

127-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147