| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
давлатларнинг мустамлакачилик сиртмоғидан чиқиб, озодликка эришишларига йўл қўймаслик учун баҳона сифатида қўлладилар. Шундай қилиб, тинчликни сақлаш мафкураси ривожлана бориб, ҳозирги ҳолатигача етиб келди.
Халқаро ташкилотдаги тинчликни муҳофаза қилиш масаласи қуролсизланиш деган чўпчакни келтириб чиқарди. Миллатлар лигаси ҳам шу мавзуда иш олиб боришга уринган эди. Англия уни Францияни заифлаштириш учун восита сифатида қўллаб, Германияни Европада Германия билан Франция ўртасидаги мувозанатни юзага келтириш мақсадида қуролланишга ундади. Натижада қуролсизланиш мавзуси муваффақиятсизликка учраб, Иккинчи жаҳон уруши юзага келди.
БМТ ҳам қуролсизланиш мавзусида иш олиб борди. Бироқ, ҳозирга қадар ҳеч бир йирик давлат бошқа бир йирик давлатга Англиянинг Миллатлар лигаси орқали Францияга берган пандидек панд беролмади. БМТ ҳам бу борада таъсирли иш қилолмади. Шунинг учун қуролсизланиш, деган нарса ҳамон номи бору, ўзи йўқ бўлиб келяпти. Одамлар унинг борлигини умуман ҳис қилмаяптилар.
Йирик давлатлар ўртасидаги кураш халқаро анжуман, иттифоқ деган нарсаларни келтириб чиқарди. Биринчи анжуман 1815 йилда ўтказилган Вена анжумани бўлди. Биринчи жаҳон урушидан олдин бир неча анжуманлар ўтказилди. Ислом давлатини йўқ қилиб, мулкини тақсимлаб олишга келишиш учун ўтказилган Берлин анжумани ана шулар жумласидандир. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ҳам бир неча анжуманлар ўтказилди. Берлин, Женева ва Париж анжуманлари ана шулар жумласидандир. Америка билан Совет иттифоқи иттифоқ тузиб, ягона кучни ташкил қилганларидан кейин биронта ҳам анжуман ўтказилмади. Фақатгина 1969 йилда Франция, Англия, Совет иттифоқи ва Америка каби йирик давлатлар вакиллари БМТ ишлари доирасида анжуман ўтказиб, Яқин шарқ муаммосини кўриб чиқдилар. Аммо буни анжуман деб бўлмасди. Негаки у БМТ ташкилоти доирасида чекланганди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин анжуманлар Шарқий ва Ғарбий лагерлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш учун ўтказила бошлади. Чунки Шарқий лагернинг БМТдаги ўрни заиф эди. Шунинг учун Совет иттифоқи ташаббус тизгинини Ғарбий лагердан тортиб олишга уриниб, Американи ўрнидан қўзғатишга ҳаракат қилди. Муаммоларни БМТдан кўчиришга тиришди. Берлин анжуманида муваффақият қозонди, яъни Британия, Франция ва Америка ўртасидаги келишмовчилик оралиғини кенгайтирди ҳамда
46-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|