ҳуқуқларни талаб қилиб чиқувчи қўзғолон кўтарсин деб, Кромвел юборилди. Унинг атрофига кўпчилик тўпланди. Айрим талаблар қондирилди ҳам. Шу билан халқ қўзғолони бешигидаёқ бўғиб ташланди. Англияга ўнлаб йиллардан буён консерваторлар партияси ҳукмронлик қилиб келяпти. Ишчилар (лейбористлар) партияси эса, керак бўлганда ишлатиладиган қуролдан бошқа нарса эмас. Консерваторлар партияси ҳал қилолмайдиган муаммолар чиқиб қолганда, ишчилар партияси ишга солинади. Ишчилар партияси охирги пайтларда буни пайқаб қолишган шекилли, уларга мослашишга ҳаракат қилиб қолишди. Бу икки партиянинг ҳокимиятни қўлма-қўл қилиши, ишчилар партиясининг консерваторлар қўлидаги қурол бўлишидан кўра кўпроқ консерваторлар билан ишчилар ўртасидаги ролларнинг алмашинишига яқинроқ бўлиб қолди. Кўрамизки, ишчилар партиясининг ҳозирги раҳбари, Британия бош вазири Тони Блэр партиянинг табиатини ўзгартириб, консерваторлар партиясининг сиёсатига анча яқинлашди. Консерваторлар партияси уддабуронлигидан фарқ қилмайдиган тарздаги сиёсий кўриниш берди. Ҳатто консерваторлар партиясининг собиқ раҳбари Маргарет Тэтчердан ички ва ташқи сиёсатда ўрнак олди. Хуллас, ишчилар партияси консерваторлар партиясидан кўп ҳам фарқ қилмай қолди. Британиядаги бу икки партия Америкадаги республикачилар ва демократлар партияларининг эгизакларига айланди.
65-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|